Xiaomi MiPad 3 планшети 8 ГБ оператив хотира ва бармоқ изи сканери билан жиҳозланади

Xiaomi MiPad 3 планшети 8 ГБ оператив хотира ва бармоқ изи сканери билан жиҳозланади

Xiaomi компанияси MiPad 3 планшетини тақдмотга тайёрламоқда. Сериядаги янги планшет аввалги моделлар сингари Android платформасида эмас, балки Windows 10 дастурида ишлайди, деб ёзмоқда Smartphone.ua сайти.

Xiaomi MiPad 3 планшетига 7,9 дюймли аниқлиги 2048х1536 пиксель бўлган дисплей, USB Type-C порти, бармоқ изи сканери, 16 Мпли асосий ва 8 МПли олд камера ўрнатилади.

Қурилма еттинчи авлоддаги Intel Core M3-7Y30 процессорида фаолият кўрсатиши маълум қилинган. Модель 8 ГБ оператив хотира ва модификация версиясига қараб 128 ГБ ёки 256 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Шунингдек, ечиладиган клавиатура ҳам баъзи версияларда кўзда тутилиши мумкин. Аккумуляторининг сиғими – 8290 мА/соат.

Шу билан бирга, Xiaomi MiPad 3 тўлиқ металл корпус билан ўралиши айтилмоқда.

Нархи 128 ГБли версия учун 290 долларни, 256 ГБли версия учун эса 330 долларни ташкил қилади. Планшет расман 30 декабрда намойиш этилади.