Xiaomi мисли кўрилмаган смартфон камерасини намойиш этди (+видео)

  •   DiMaX
  •  2315
  •  06.11.2020 10:53

Xiaomi мисли кўрилмаган смартфон камерасини намойиш этди (+видео)

Шу йилнинг 5–7 ноябрь кунлари Xiaomi компанияси дастурчилар учун MIDC 2020 конференциясини ўтказаётгани ҳақида ёзгандик. «Хитойча Apple» унинг биринчи куни смартфонлар камералари соҳасидаги янги ишланмаларини кўрсатди.

ЎҚИНГ: Mi 11 тақдимоти арафасида икки хил Xiaomi флагманини ишлаб чиқариш тўхтатилди

Компания вакилларининг таъкидлашларича, унинг камералар технологиялари билан шуғулланувчи бўлинмаси тобора кенгайиб бормоқда. 2018 йили унда юз нафарга яқин киши ишлаган бўлса, ҳозирда уларнинг сони мингдан ошган. Ушбу мутахассисларнинг битта янги ишланмаси – орқа панелдан бўртиб чиқувчи янгича телескопик камера ҳам конференция давомида кўрсатилди.

Xiaomi компаниясининг смартфонлар бўлими раҳбари Адам Цзэн Сюэчжун (Adam Zeng Xuezhong) эълон қилишича, улар анъанавий фотокамералардан илҳомланиб, корпусдан чиқувчи объективларнинг янги технологиясини мустақил ишлаб чиқишган.

Ушбу ечим иккита асосий афзалликка эга: аввало – бу объектив катта диафрагмага эга, шу боисдан унда ўтказилувчи ёруғлик миқдорини нақ 300 фоизга ошириш мумкин. Бу эса етарлича ёритилмаган шароитларда олинадиган суратлар сифатини оширишга ёрдам беради.

ЎҚИНГ: Кутилмаган хавф: Xiaomi смартфонларида бармоқ изи сканерини ҳам камера қилиб ишлатса бўлар экан! («жонли» видео)

Янгича камеранинг иккинчи устунлиги эса расмга тушираётганда қимирлашдан ҳимояловчи янги технологиянинг қўлланишидир. Бунинг натижасида якуний тасвир 20 фоизга аниқроқ чиқади.

Xiaomi нур ўтказувчанлиги юқори ва объективи корпусдан чиқувчи ушбу камерани айнан қайси смартфонида қўллаши ҳозирча маълум эмас.

ЎҚИНГ: Xiaomi’га қасдма-қасд: Samsung ҳам арзон флагмани нархини нақ 95 долларга пасайтирди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!