Xiaomi MIUI 13.5 устида ишламоқда!

Xiaomi MIUI 13.5 устида ишламоқда!

Xiaomi ўз смартфонлари учун Android 12 га асосланган MIUI 13 операцион тизимини чиқарганига эндигина 4 ой бўлди ва ҳали компания қурилмалари янги прошивкани хатто Хитойнинг ўзида ҳам тўлиқ қабул қилиб улгургани йўқ, лекин компания аллақачон MIUI нинг янги версияси устида ишлаётгани маълум бўлди. Навбатдаги тўлиқ версияни чиқаришнинг ўрнига, компания MIUI 13 нинг давомчиси, MIUI 13.5 ни чиқариши маълум бўлди. Янги прошивканинг расмий логотипи тизим код базасида топиб олинди.

MIUI 13.5 логотипи

Янги версия логотипи олдингисиникига жуда ўхшаб кетади, фақат унинг ранги ўзгартирилган, уч рақамида диагонал чизиқ олиб ташланган ва у бир вақтнинг ўзида ҳам учга ва ҳам бешга ўхшаб кетади.

MIUI 13.5 ва MIUI 13 логотиплари таққосланиши

 

Ҳозирча MIUI 13.5 да қандай бўладиган ўзгаришлар ҳақида жуда кам маълумотлар мавжуд. Миш-мишларга кўра, дастурчилар фойдаланувчиларнинг қурилмадан бир қўли билан ишлашдаги соддалик ва қулайликка алоҳида эътибор беришади. Хусусан, энди тизим ойналарининг жойлашуви экраннинг марказида бўлади ва шунда фойдаланувчи уни дисплейнинг юқори қисмига тегмасдан бошқариши мумкин. Янгиланиш тезлиги менюси, сузувчи ойна режимида иловаларни кўрсатиш ва камера интерфейсидаги режим шрифтлари қайта ишлаб чиқилади.

Қисқаси, MIUI 13.5 да жиддий ўзгаришлар бўлмаслиги аниқ ва унда фақат косметик ўзгаришлар билан ҳозирги версияни яна тоза, аниқ, барқарор ва силлиқ ишлаши оптималлаштирилади. Афсуски, янги интерфейснинг қачон чиқарилиши номаълум.

ЎҚИНГ: iPhone 14 линияси жонли суратларда

 
 
 
 
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.