Xiaomi MIUI 9 тақдимот вақти, қайси смартфонларда ишлашини айтди

Xiaomi MIUI 9 тақдимот вақти, қайси смартфонларда ишлашини айтди

MIUI прошивкасини Xiaomi смартфонларининг энг яхши жиҳатлари қаторига қўшиш мумкин. Унинг ишлаб чиқилиши ва янгилаб олиниши учун ишлаб чиқарувчининг ўзи жавоб беради. Компания деярли ҳар ҳафтада бу операцион тизимда янги бирор жиҳатни жорий қилади. Натижада, смартфон ишлашининг “қотиш”лари чекланиб, хавфсизлик тизими такомиллашб бормоқда. iOS ҳамда Windows Phone қурилмаларидан ташқари барча операцион тизимлари каби, MIUI ҳам Android операцион тизимининг ўзлаштирилган талқинидир.

Айни пайтда Xiaomi компанияси барча мобил гаджетлари учун босқичма-босқич равишда MIUI 8’нинг Android Nougat’ни қўллаб-қувватлайдиган талқинини жорий қилмоқда. Шу билан бирга, компания MIUI 9 прошивкасини ҳам ишлаб чиқармоқда. Маълумотларга кўра, мазкур талқин қатор илғор жиҳатларга эга бўлади. Жумладан, у инновацион Android 7.0 Nougat тизими базасида фаолият кўрсатади. MIUI 9 тизимини Mi6, Mi5C, Mi Mix, Mi Note 2, Mi5, Mi5S, Mi5S Plus, Mi4S, Mi4C, Mi Max, Redmi 4X, Redmi Note 4/4X ва компания ишлаб чиқарган бошқа ўнлаб моделлар эгалари юклаб олишлари мумкин.

MIUI 9 тизимининг муҳим афзалликларидан бири — экранни иккига бўлиб қўйиш фойдаланиш имконининг яратилишидир. Бу жиҳатни тизимга тегишли стандарт ёки юклаб олинган хоҳлаган иловада фойдаланиш мумкин. Xiaomi янги прошивкани 2017 йилнинг 2-ярим йиллигида босқичма-босқич эълон қилади. Компания бу тўғрида ўзининг ҳамкорларига маълум қилган. Экспертларнинг фикрларига кўра, бу операцион тизим июлда тақдим қилинади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!