Xiaomi «мобил кинотеатр»и – Mi Max 3 рекорд даражада арзонлашди

  •   DiMaX
  •  2438
  •  08.07.2019 10:18

Xiaomi «мобил кинотеатр»и – Mi Max 3 рекорд даражада арзонлашди

Афсуски, «Хитойча Apple» энди Mi Max туркумида смартфонлар ишлаб чиқармайдиган бўлган. Шу ва яна битта сериядаги смартфонларнинг бу йил чиқмаслигини Xiaomi бош директори Лей Цзюнь (Lei Jun) расман айтган.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари: «Бу икки смартфонни энди кутмай қўяверинг!»

Хитойлик смартфонсоз сўнгги, яъни учинчи авлод – Mi Max 3 фаблетини ўтган йилнинг 19 июлида тақдим этган ва кейинроқ сотувга қўйган эди. Август ойи сўнгида эса у глобал савдога ҳам чиқарила бошлаганди. Terabayt.uz сайтида ушбу смартфоннинг AnTuTu бенчмаркида имтиҳон топширгани акс эттирилган «жонли» видеосини ҳам эълон қилганмиз.

Ишлаб чиқарувчи Mi Max 3 моделини дастлаб 245 долларга тенг нархда сота бошлаган бўлса, энди ушбу қурилманинг нархи анча пасайган. Жумладан, Хитойнинг энг йирик онлайн савдо майдончаларидан бири – JD.com сайтида унинг тезкор/ички хотираси 4/64 гигабайтлик версияси учун айни дамда 1299 юань сўрашяпти. Бу эса тахминан 175 АҚШ долларига тенгдир – «мобил кинотеатр» ҳеч қачон бунчалик арзон бўлмаган!

Xiaomi Mi Max 3 модели ҳақидаги турли маълумотлар билан танишиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин. Шунингдек, уни 2 085 000 сўм эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

Умуман, у ерда мазкур компаниянинг турли русумлардаги телефонларини атиги 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш имкони бор. Улардан аксариятининг нархлари анча пасайтирилган, шунингдек, айримларини энди пул ўтказиш (перечисление) йўли билан ҳам олишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 4'да олинган илк суратни томоша қиламиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!