Xiaomi мутлақ рекорд ўрнатди – мисли кўрилмаган рақамлар!

  •   DiMaX
  •  2534
  •  31.10.2019 17:04

Xiaomi мутлақ рекорд ўрнатди – мисли кўрилмаган рақамлар!

Ҳиндистонда октябрь ойи байрамларга бой ва шунга мос тарзда, бир нечта интернет-дўконларда арзонлаштириб сотиш акциялари ҳам мўл бўлди. Xiaomi корпорациясининг маҳаллий бўлимининг эълон қилишича, компания бу борада мутлақ рекорд қайд этган.

ЎҚИНГ: Яна тўртта оммабоп Xiaomi смартфонига глобал барқарор MIUI 11 кела бошлади!

Жорий йилнинг 28 сентябридан то 29 октябригача фақат Ҳиндистоннинг ўзидагина 12 миллиондан ортиқ Xiaomi маҳсулотлари сотилган. Улар орасида смартфонларнинг улуши эса 8,5 миллион донани ташкил этади.

Хусусан, Redmi Note 7 туркуми (сотиб олиш) смартфонлари савдо бўйича рекорд кўрсаткичлар намоён этган. Xiaomi Mi TV ақлли телевизорларидан эса 600 минг донадан ортиқ сотилган. Шунингдек, Xiaomi ақлли уй экотизими қурилмаларининг сотилиши ҳам 3 миллионлик кўрсаткичдан ошган.

Ушбу давр мобайнида Flipkart ҳамда Amazon India дўконларида Xiaomi телевизорлари савдо лидерига айланган. Amazon India магазинидаги энг харидоргир смартфонлар ўнталигида нақ тўққизтаси Xiaomi моделлари бўлган!

ЎҚИНГ: Redmi раҳбари: «Бу смартфон бозорда «портлаш» қилади!»

Ўтган йилги кўрсаткичларига таққослаганда, Xiaomi барча қурилмаларининг савдоси 40 фоизга ўсган. Смартфонлар сотуви ҳам рекорд даражада – 37 фоизлик ўсиш қайд этган. Компания ўз телевизорларини ҳам бу ўлкада ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47 фоизга кўп сотган.

Counterpoint Research компаниясининг эълон қилишича, «Филлар ўлкаси»да Xiaomi ўз смартфонларининг асосий қисмини 2019 йилнинг учинчи чорагида сотган. Мазкур бренд ҳозирда Ҳиндистон бозорида 26 фоизлик улуш билан етакчилик қилиб турибди. Ундан кейинги иккита ўринда эса Samsung ҳамда Vivo компаниялари, тегишлича 20% ва 17% кўрсаткич билан боришмоқда.

Лекин бу кучли учликнинг жиддий рақиби тез орада уларга етиб олиши кутилаётир...

ЎҚИНГ: Энг оммабоп смартфонсозлар рўйхатидаги янги бренд нақ 808% ўсиш қайд этди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!