Xiaomi нақ 50 карра зумли ҳамёнбоп камерофонини яна 42 долларга арзонлаштирди

  •   DiMaX
  •  3457
  •  02.07.2020 13:34

Xiaomi нақ 50 карра зумли ҳамёнбоп камерофонини яна 42 долларга арзонлаштирди

«Хитойча Apple» шу йилнинг 27 апрель куни Mi 10 Youth Edition смартфонини намойиш қилган эди. Гарчи ҳамёнбоп модел бўлса-да, унинг камерасидаги 50 карралик зум имконияти флагманлар билан беллаша олади.

ЎҚИНГ: Барқарор MIUI 12 прошивкаси 13 та русумдаги Xiaomi ва Redmi смартфонларига кела бошлади

Xiaomi компанияси бугун эълон қилишича, Mi 10 Youth Edition ўз юртида эртага – 3 июлдан бошлаб янги нархда сотилади. Мазкур смартфоннинг 6/128 гигабайтлик варианти 324 долларга баҳоланган бўлса, хитойликлар энди уни 282 доллардан олиш имконига эга бўлишади.

Xiaomi Mi 10 Youth Edition бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи Snapdragon 765G процессори базасида ишлайди. Унинг диагоналига 6,57 дюймлик AMOLED-экрани Full HD+ форматида (2400х1080 пикселлик) тасвир узата олади. Унинг корпуси антибактериал қопламага эга, бу эса коронавирус пандемияси шароитларида янада долзарб ҳисобланади.

Лекин мазкур моделнинг асосий афзаллиги – квадрокамерасида 50 карралик рақамли зум ҳамда тасвирни оптик барқарорлаштириш технологияси мавжудлигидир. Унинг бош камераси 48 + 8 + 8 + 2 мегапикселлик, селфи-камераси эса 16 мегапикселлик датчикларни ўз ичига олган. Шунингдек, бу камерофон NFC модули ҳамда 20 ваттлик тезкор қувватланувчи 4160 мА/соатлик аккумулятори билан ҳам мақтанса арзийди.

Дарвоқе, Xiaomi смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi тарихидаги энг зўр учта смартфон (компания раҳбари наздида)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!