Xiaomi нархи 12 доллар бўлган ақлли камерани тақдим этди

Xiaomi нархи 12 доллар бўлган ақлли камерани тақдим этди

Смартфон ва бошқа гаджетлар ишлаб чиқарувчи Хитойнинг Xiaomi компанияси ҳаракат датчиги ҳамда тунда тасвирга олиш имконини берувчи инфрақизил сенсорли Chong Mi Smart камерасини намойиш этди. Хабар беришларича, янги ақлли қурилма нархи атиги 12 доллар (79 юань)га тенг.

Модель MIJIA краудфандинг платформаси асосида тайёрланган бўлиб, оғирлиги атиги 65 грамм. У бошқарса бўладиган ҳам “ёпишқоқ” асосга эга бўлиб, уни исталган сатҳга, жумладан, деворга ҳам ёпиштириб қўйса бўлади.

Chong Mi Smart камерасига кенг бурчакли 120 даражали объектив ўрнатилган бўлиб, у HD-сифат (720 пиксел)да видеога олиш имконини беради. Моделни реал режимда ишловчи кузатув камераси сифатида қўллаш мумкин, у узатаётган тасвирларни махсус дастур ёрдамида смартфон ёки планшетда, шунингдек, компьютер ва ақлли телевизорларда томоша қилиш мумкин.

Инфрақизил сенсор қоронғу хонада камерадан 9 метргача узоқликдаги ҳолатни тасвирга туширишга ёрдам беради. Камерага ўрнатилган микрофон ёрдамида уни икки томонлама видеоқўнғироқлар учун ҳам ишлатиш мумкин. Ҳаракат датчиги эса фойдаланувчини камера кузатаётган жойдаги вазият ўзгаришларидан бохабар қилиб туради.

Қайд этиш жоиз, Chong Mi Smart ташқи аккумулятордан қувват олади, шу сабабли ҳам уни розеткалардан узоқ жойларда — ҳар хил хоналар, кўчада ёки видеорегистратор сифатида автомобилда ишлатса бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!