Xiaomi’ни судга беришди – уни бир қатор патентларни бузишда айблашмоқда

  •   DiMaX
  •  1259
  •  12.05.2018 11:11

Xiaomi’ни судга беришди – уни бир қатор патентларни бузишда айблашмоқда

Айни биржага чиқиш арафасида турганида, Xiaomi корпорацияси устидан судга шикоят қилишди. Хитойлик ишлаб чиқарувчи – Coolpad даъвосига кўра, «хитойча Apple» унинг бир нечта патент ҳуқуқларини бузган.

ЎҚИНГ: Apple ва Xiaomi судлашмоқда: қайси гаджет дизайни ўғирланди?

Coolpad ўзининг шўъба корхонаси – Yulong Computer Telecommunication Scientific номидан судга арз қилиб, корпорациянинг таркибий қисми бўлган учта: Xiaomi Telecom Technology, Xiaomi Technology ҳамда Xiaomi Factory компанияларини айбламоқда.

Даъво аризасига кўра, Xiaomi мазкур компаниянинг бир қатор патентларини бузган; жумладан, фойдаланувчи интерфейсининг айрим унсурлари, дизайн ҳамда смартфонларда бир нечта SIM-картани қўллаш кабилар учун олинган патентлар.

Coolpad шундан келиб чиқиб, Xiaomi’дан бир қатор моделлардаги смартфонларининг савдосини тўхтатишини ҳамда етказилган зарарни қоплаб беришини талаб қилаётир. «Хитойча Apple» эса, ўз навбатида, даъво аризасида кўрсатилган патентларни қонуний кучга эга эмас, деб топилишини сўрамоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик блогер «Ёшлар» телеканалини судга бермоқчи