Xiaomi ниҳоят Mi Max 3 смартфонини расман кўрсатди ва Apple’ни майдонга чорлади!

  •   DiMaX
  •  1375
  •  16.07.2018 09:21

Xiaomi ниҳоят Mi Max 3 смартфонини расман кўрсатди ва Apple’ни майдонга чорлади!

Йирик экранли планшетофонлар орасида «хитойча Apple»нинг Mi Max туркуми қурилмаларининг ҳам ўзига хос ўрни бор. Бу туркумдаги учинчи авлод фаблетнинг намойишига ҳам саноқли кунлар қолган.

ЎҚИНГ:  Mi Max 3'нинг тақдимот санаси расман эълон қилинди

Куни кеча – 15 июлда эса ишлаб чиқарувчининг ўзи Mi Max 3 моделининг суратини илк бор расман намойиш этди. Мазкур расм Weibo ижтимоий тармоғидаги Xiaomi расмий аккаунтида эълон қилинган.

Шу билан бирга, Xiaomi бу смартфоннинг айрим техник хусусиятларини ҳам биринчи марта расман маълум қилган. Унга кўра, Mi Max 3 фаблети диагоналига 6,9 дюймлик IPS-экран билан таъминланади. Дисплейнинг пикселлар сиғими 2160х1080 белгига тенг, яъни FHD+ форматида. Шунингдек, планшетофоннинг 5500 мА/соат сиғимли аккумулятори Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш технологияси билан таъминлангани ҳам расмда кўрсатилган.

Мана, суратни бирга томоша қиламиз:

Пайқаган бўлсангиз керак – мазкур расмда Xiaomi компанияси Mi Max 3 фаблетини оддий 4,7 дюймлик iPhone 8 смартфони билан қиёслаган, фақат айфонни «Уйга» тугмачасини олиб ташлаш йўли билан ниқоблаган. Бу билан хитойлик компания купертинолик гигантни рақобат майдонига чақираётгандек ҳам бўлган. Кутайлик-чи, Mi Max 3 чиндан ҳам рақобатбардош смартфон бўлармикан?

Дарвоқе, Xiaomi’нинг сотувга чиққан кўплаб моделлардаги смартфонларига юртимизда ҳам буюртма бериш мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ элтиб берилувчи Xiaomi смартфонларининг чегирмали нархлари (2018 йил 14 июль)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.