Xiaomi ниҳоят Snapdragon 865 процессорли энг арзон смартфон тақдимотини эълон қилди! (+«жонли» расмлар)

  •   DiMaX
  •  3119
  •  16.03.2020 17:44

Xiaomi ниҳоят Snapdragon 865 процессорли энг арзон смартфон тақдимотини эълон қилди! (+«жонли» расмлар)

Яқиндагина Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди Redmi Note 9 Pro Max смартфонини тақдим этган ва унинг янада арзон версияси – Redmi Note 9 Pro моделини ҳам намойиш қилган. Энди ҳамма унинг Redmi K30 Pro флагманини кутаётганди, лекин...

ЎҚИНГ: Умуман кутилмаган янги смартфон – Redmi Note 9S тақдимот куни эълон қилинди

Шунга қарамасдан, «Киллер» лақабли Pro-флагманнинг ҳам тақдимот кунига аниқлик киритилди. Xiaomi Group China вице-президенти Ван Сяоянь журналистлар билан мулоқот чоғида, Redmi K30 Pro намойиш этиладиган матбуот анжумани Huawei P40 флагманлари тақдимотидан олдин ўтказилишини айтган.

Хитойлик техногигантнинг Huawei P40 туркумидаги флагманлари намойиши 26 март куни бўлиб ўтиши аввалдан маълум. Redmi одатда янги маҳсулотларини сешанба кунлари тақдим этиб келаётганини ҳисобга олсак, Redmi K30 Pro намойиши 24 мартга режалаштирилган, демоқда манбалар.

ЎҚИНГ: Huawei P40 Pro Premium Edition'нинг техник жиҳатлари билан танишинг

Шунингдек, интернетга аллақачон Redmi K30 Pro модели турли томонларидан кўрсатилган «жонли» расмлар ҳам чиқа бошлади. Мана, улардан бирида смартфон ғилофга солинган ҳолда акс эттирилган:

Ушбу девайс Qualcomm Snapdragon 865 процессорли энг арзон смартфон бўлишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 12’ларнинг процессори аллақачон Snapdragon 865’ни «ер тишлатди»!

Кейинги расмда эса Redmi K30 Pro ғилофсиз ҳолда кўрсатилган:

Расмий маълумотга кўра, Redmi K30 Pro смартфонининг ромсиз экрани 6,67 дюймлик ўлчамда. Ҳар қандай тирқиш ва кемтиклардан холи дисплейнинг кадр янгиланиш частотаси эса 90 герцлик.

ЎҚИНГ: Xiaomi нархи 285 доллардан ошувчи барча 4G-смартфонларини йўқ қилмоқчи!

Xiaomi бу моделида олд камерани корпуснинг юқори қиррасидан чиқувчи механизмга жойламоқда:

Бундан ташқари, Xiaomi янги маҳсулотлар бўйича бош менежери Ван Тенг Томас (Wang Teng Thomas) ҳам Weibo тармоғида фанатлар билан мулоқот қилаётиб, Redmi K30 Pro аккумуляторининг ток сиғими 4200 мА/соатдан юқори эканини айтган. Демак, ушбу флагманнинг батареяси камида 4500 мА/соатлик бўлишини кутиш ўринли.

ЎҚИНГ: MIUI 12 ҳамда Android 11’гача янгиланувчи Xiaomi смартфонлари иккита рўйхатда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!