Xiaomi’нинг 20 долларлик янги гаджети барчага асқотади

  •   DiMaX
  •  2993
  •  06.03.2018 11:09

Xiaomi’нинг 20 долларлик янги гаджети барчага асқотади

«Хитойча Apple» нафақат мобил алоқа қурилмалари ва бошқа йирик гаджетлар, балки улар учун керакли аксессуарлари билан ҳам танилган. Ва асосийси – одатда Xiaomi’нинг бундай маҳсулотлари бошқа барча ишлаб чиқарувчиларнинг девайсларига мос тушаверади.

ЎҚИНГ: iPhone’лар ва Android-смартфонлар учун Xiaomi муҳим аксессуар яратди

Xiaomi’нинг шу ҳафтада сотувга чиқариладиган яна бир маҳсулоти – умумий ҳисобда 60 ваттгача ток қувватига эга бўлган, бир вақтнинг ўзида нақ олтита мобил қурилмани зарядлай оладиган қувватлаш ускунасидир.

Мазкур ускунанинг токни қабул қилиш порти 100 вольтдан 240 вольтгача диапазондаги кучланишни қўллаб-қувватлайди. Бу дегани – қувватлагични дунёнинг исталган мамлакатида ишлатса бўлади. Шунингдек, Xiaomi таъкидлашича, бу ускуна iOS ҳамда Android платформали барча қурилмаларга мос тушади. Демак, бу – исталган хонадонда ёки офисда жуда асқотадиган гаджетдир.

ЎҚИНГ: AliExpress: Xiaomi'нинг сиз эшитмаган 8 маҳсулоти

Қувватлагичнинг бешта порти тўлиқ ўлчамли USB-A стандартида бўлиб, шулардан биттаси Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш технологиясига ҳам эга. Олдинчи порт эса USB-C (USB Type-C) стандартида бўлиб, у Quick Charge 3.0 ҳамда USB Power Delivery технологияларини қўллаб-қувватлайди.

Xiaomi ушбу қувватлаш ускунасини 7 март куни, 20 АҚШ доллари нархида савдога чиқармоқчи. Балки ўшанда уни онлайн савдо платформалари орқали Ўзбекистондан туриб сотиб олиш мумкин бўлар. Агарда онлайн харид борасида тажрибангиз етарли бўлмаса, у ҳолда товарларга «Terabayt.uz» сайтимиз орқали буюртма бериш имкони ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!