Xiaomi'нинг 29 та смартфон модели MIUI 10'га эга бўлди

Xiaomi'нинг 29 та смартфон модели MIUI 10'га эга бўлди

MIUI 10 тизими MIUI 9’дан тезроқ ишлайди. Сунъий онг олдиндан иловаларни фонда чиқариб  фойдаланувчини ўрганади ва унинг ҳаракатини одиндан билади. Натижада смартфон сизга янада чаққон бўлиб туюлади.

Сунъий онг тизими камералар иловасида ҳам ишлатилади. Энди орқаси ғира-шира қилинган портретни «бир кўзли» камерада олса ҳам бўлади.

Бундан бир ҳафта илгари Xiaomi компанияси MIUI 10 мобил операцион тизимининг халқаро бета-талқинини ўзининг қуйидаги 8 та смартфон модели учун эълон қилган эди:

Xiaomi Mi5;
Xiaomi Mi6;
Xiaomi Mi8;
Xiaomi Mi8 SE;
Xiaomi Mi Mix;
Xiaomi Mi Mix 2;
Xiaomi Mi Mix 2S;
Xiaomi Mi Note 2;
Xiaomi Redmi Note 5 Pro.

Ишлаб чиқарувчи бир ҳафта муддат ичида қолган моделлар учун ҳам мазкур илғор тизим тақдим қилинишини ваъда берган эди. Ваъда бажарилди. Энди қуйидаги 21 та смартфон моделлари эгалари ҳам ўз девайсларига сўнгги операцион тизимнинг халқаро талқинини юклаб олишлари мумкин.

MIUI 10 халқаро талқинига эга бўлувчи моделлар:
Xiaomi Redmi 4X;
Mi5S;
Mi Max;
Mi Max Prime;
Mi5S Plus;
Redmi 4A;
Redmi 5A;
Redmi Note 4 (Qualcomm);
Redmi Note 4X;
Mi Max 2;
Redmi Note 5A;
Redmi Y1 Lite;
Redmi Note 5A Prime;
Redmi Y1;
Redmi 5;
Redmi 5 Plus;
Mi6;
Mi Mix 2;
Redmi S2;
Redmi Y2;
Redmi Note 5 Pro;
Redmi Note 5;
Mi Mix 2S;
Mi5;
Mi Note 2;
Mi Mix.

Агар сизда MIUI 10'нинг халқаро бета талқинини ишлатиб кўриш фикри бўлса, MIUI форумига киринг.

Xiaomi EU ROM’ни ўрнатиш – смартфонингизни тўлиқ қайтадан прошивка қилиш, деганидир. Мазкур операция бирмунча мураккаброқ бўлиб, тажрибасиз фойдаланувчиларга қийинчилик туғдириши мумкин. Бунда дастлаб смартфондаги юкловчини блокировкадан чиқариш, кейин "чет рекавери" файлини ўрнатиш ва шундан кейингина тизим файлини ўрнатишга киришиш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.