Xiaomi’нинг “ақлли соат” бозоридаги улуши 1000 фоизга ошган

Xiaomi’нинг “ақлли соат” бозоридаги улуши 1000 фоизга ошган

FitBit компаниясининг “ақлли соати” сўнгги йилларда жаҳоннинг оммабоп гаджетлари қаторига қўшилишга улгурган эди. Шу кунларда компаниянинг маҳсулотларига жиддий рақиб “хавф” солмоқда. Бу – Xiaomi компаниясининг шу турдаги маҳсулотлари.

Fitbit 2015 йилда жаҳонга 21 миллион дона “ақлли соат” сотган. Бу 2014 йилдаги савдодан 10 миллион донага, яъни 100 фоизга кўп дегани. Шундай бўлса ҳам, компаниянинг халқаро смарт-соатлар бозоридаги ўсиш суръати хитойлик рақибиникидан паст.

Гарчи, Xiaomi 2015 йилда дунё электроника бозорига 12 миллион дона “ақлли соат” сотган бўлса-да, 2014 йилда у бор-йўғи 1.1 миллион дона шу турдаги қурилмани сотган ва бу 2014 йилга нисбатан савдонинг 1000 фоизга ўсганини англатади. Бу билан 2010 йилда ташкил топган компаниянинг жаҳон смартвочлар бозоридаги улуши 15.4% га етган.

Бу бозордаги улуш ҳажми жиҳатдан айни кунда улардан кейин Apple, Garmin ва Samsung компаниялари турибди.

2007 йилда асос солинган америкалик Fitbit компанияси бир вақтлар дунё миқёсида сотилган “ақлли соат” бозори улушининг чорак қисмини эгаллаб олган эди.

Apple’нинг ҳам бу борадаги бозори чаққон. Компаниянинг жаҳон  смарт-соатлар бозоридаги улуши 14.9 % ни ташкил қилади. Гарчи, унинг соатлари Fitbit ёки Xiaomi’никидан анча қиммат (Xiaomi “ақлли соати” 11 ва 15 АҚШ доллари туради, Fitbit 100-130, Apple’ники 300-800 АҚШ доллари) турса ҳам, эҳтиёж пасайгани йўқ.

Samsung 2015 йилда 3.1 миллион дона смартвоч сотишга муваффақ бўлган. Компаниянинг 2014 йилда бу кўрсаткич 2.7 миллион дона эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!