Xiaomi’нинг арзон смартфонларидан бири 60 к/с частотада Full HD видео олишни ўрганди

  •   DiMaX
  •  2151
  •  16.08.2018 18:47

Xiaomi’нинг арзон смартфонларидан бири 60 к/с частотада Full HD видео олишни ўрганди

Бугунги кунда смартфонларнинг камераси, фото ва видео суратга олиш имкониятлари муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Смартфонсозлар айрим моделларини кучли камера билан таъминлаб, баъзи моделларнинг камерасини қўшимча дастурий таъминот ёрдамида кучайтиришмоқда.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Mi A2'да олинган илк суратлар сифати – ҳайратомуз!

Жумладан, Xiaomi компанияси ҳали тақдимотига бир ой ҳам тўлмаган Mi A2 модели дастурий таъминотининг навбатдаги янгиланишида камера учун муҳим функцияни ҳам қўшди. Энди мазкур смартфон сониясига 60 кадр частота билан 1080p режимида видео ола билади. Бу режимда ҳам электрон стабилизатор фаолияти ҳам сақланиб қолади ва Full HD сифати бузилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Mi A2 бош камераси икки объективли: 12 мегапикселли IMX486 сенсори ҳамда 20 мегапикселли Sony IMX376 сенсоридан иборат. Уларнинг ҳар иккаласидаги ёруғлик тақсимлайдиган диафрагма f/1.75 стандартли, яъни – жуда ҳам яхши. Xiaomi тақдимотда Mi A2 камера имкониятларини Samsung Galaxy A8 билан таққослаб, ўз смартфони бу борада илғор эканини айтган.

Селфи учун ҳам алоҳида фотчақноққа ва 20 мегапикселли олд камерага эга бўлган Xiaomi Mi A2 Ўзбекистонда ҳам расмий кафолат билан сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Nokia ва Xiaomi’нинг иккита смартфони аллақачон Android 9.0 Pie’гача янгиланди. Навбатда қайсилари?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!