Xiaomi'нинг Black Shark геймерфони учун рекорд даражада буюртма қабул қилинди

Xiaomi'нинг Black Shark геймерфони учун рекорд даражада буюртма қабул қилинди

Кечагина эълон қилинган Xiaomi'нинг Black Shark ўйинлар ўйнашга мўлжалланган смартфони учун олдиндан буюртмалар атиги бир неча кун ичида 1 миллиондан ошиб кетди. Мазкур геймерфон шу вақтларда сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Ўйин ишқибозлари ушбу смартфонни ўз нархига арзийди, дейишмоқда. Энг сўнгги моделдаги қудратли Snapdragon 845 процессори ўрнатилган ушбу геймерфон учун нарх инсоф билан қўйилган: 3,000 юан ёки $480.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг қудратли Black Shark смартфонини тақдимотидан бир кун аввал «жонли» видеода кўрсатишди!

Смартфон учун сотув жараёнлари тўлиқ очилгандан сўнг ушбу буюртмаларнинг қанчаси тўлиқ амалга ошишини ҳали вақт кўрсатади. Бироқ атиги бир ҳафтага яқин вақт ичида ушбу ажойиб қурилмага шу даражада билдирилган қизиқиш унинг келажаги порлоқ бўлишидан дарак бермоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Black Shark – суюқликли совитиш тизими, махсус геймпад ва ўйин режимига эга ҳақиқий геймерофон!

Бундан ташқари Black Shark геймерфони чекланган миқдорда ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин. Ундай бўлса, бу смартфон кўплаб ишқибозлар учун орзуга айланиб қолиши тайин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!