Xiaomi’нинг бўлажак хит модели – Redmi Note 7 Pro икки вариантда чиқади, уларни сифатли суратларда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  2388
  •  26.02.2019 10:36

Xiaomi’нинг бўлажак хит модели – Redmi Note 7 Pro икки вариантда чиқади, уларни сифатли суратларда кўрамиз!

«Хитойча Apple»нинг мустақил бренд сифатида ажратилган Redmi туркумидаги илк смартфони – Redmi Note 7 шу ҳафтадаёқ глобал савдога ҳам чиқариляпти. Компания энди Redmi Note 7 Pro моделининг тақдимот санаси ва ҳатто нархини ҳам маълум қилган.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 Pro’нинг асосий рақиби – Meizu Note 9 тақдимоти расман эълон қилинди

Slashleaks ресурси шу кунларда намойиш этилиши кутилаётган Xiaomi Redmi Note 7 Pro моделининг сифатли суратларини эълон қилди. Уларнинг манбаси машҳур инсайдер Ишан Агарвал (Ishan Agarwal) бўлгани ва унинг прогнозлари ҳамиша тўғри чиқаётгани боис, буларни расмий рендерлар дейиш ҳам мумкин.

Ишан Агарвалнинг таъкидлашича, 28 февраль куни Xiaomi иккита Redmi смартфони тақдим қилади ва улар камерасига кўра ўзаро фарқланади. Мана, юқоридаги рендерларда смартфоннинг 48 мегапикселлик камерага эга эканлигини билдирувчи ёзув кўринади, пастдагиларида эса – «сунъий онг»ли камерани англатувчи «AI Camera» ёзуви мавжуд:

Нима бўлганда ҳам, Xiaomi’нинг тақдимот тадбирига икки кунгина вақт қолди – бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиб бориш учун Terabayt.uz’ни кузатишда давом этинг.

Мазкур бренд остидаги энг сўнгги – Redmi Note 7 моделини Ўзбекистонда ҳозирча фақат AliExpress’дан буюртма орқали сотиб олиш мумкин. Жаҳон бозорига чиқарилган айрим Xiaomi смартфонларини эса 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор. Айниқса, шу кунларда – акция доирасида бу харидингиз янада ёқимли ва манфаатли бўлади.

ЎҚИНГ: Mi Mix 3 ва бошқа Xiaomi смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2019 йил 25 февраль) – акцияси ҳам бор!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!