Xiaomi’нинг бу–янги флагмани ҳаммани мафтун қилмоқда

Xiaomi’нинг бу–янги флагмани ҳаммани мафтун қилмоқда

Жаҳоннинг илк ромсиз мобил алоқа воситаси бўлган Xiaomi Mi MIX дизайнининг ўзига хослиги эвазига смартфон бозорининг талаб юқори бўлган гаджетларидан. Шу боис, Xiaomi бундан кейин ҳам айнан шу услубдаги дизайнга алоҳида урғу қаратиши табиий. Шубҳа йўқки, Mi MIX 2 ана шундай дисплейи у ҳошиясидан бу ҳошиясига қадар чўзилган навбатдаги флагман бўлади. Ундан ташқари, ишлаб чиқарувчи яна бир — сиз суратда кўриб турган Xiaomi Mi Note 3 смартфонига ҳам ана шу дизайнни татбиқ қилмоқда.

Интернет тармоғида тарқалган Xiaomi Mi Note 3’нинг суратларига кўра, гаджет қайрилма шаклдаги дисплей, юқори ва қуйи қисмида ғоятда юпқа ромга эга бўлади. Олд панелдаги камеранинг қўш сенсорли экани дарров эътиборни тортади. Шунингдек, унинг орқа панелида ҳам 2 та модулли бош камера ўрнатилган. Улар билан бирга, бармоқ излари сканери ҳам шу ердан ўрин эгаллаган.

Маълум қилинишича, Xiaomi Mi Note 3 флагмани 5,7 дюймли QuadHD-дисплей, Snapdragon 835 процессори, 8 Гб тезкор ва 128/256 гигабайтли доимий хотира, тезкор қувват оладиган 4070 мА соат сиғимли аккумулятор билан таъминланади.

Компаниянинг маълум қилишича, Xiaomi Mi Note 3 флагмани 3,5 мм.ли аудиожекдан маҳрум бўлган 2-смартфон бўлади. Корпусда USB Type-C универсал порти бўлади.

Экспертларнинг фикрича, Xiaomi ўзининг бу флагманини тахминан $436 долларга нархлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 22 май ҳолатида «Малика» савдо марказида Xiaomi Mi Mix’нинг 256 гигабайтли талқини 6,135,000 сўмдан сотилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!