Xiaomi’нинг даромади яна барқарор ўса бошлади

Xiaomi’нинг даромади яна барқарор ўса бошлади

Хитойлик мобил алоқа ва “ақлли” маиший техника ишлаб чиқарувчиси Xiaomi компаниясининг молиявий даромади яна ўса бошлади. Компания асосчиси ва раҳбари Лэй Цзюннинг маълум қилишича, 2017 йилда компаниянинг халқаро бозордаги савдо айланмаси 15 млрд долларга етади.

“Биз айни пайтда яна барқарор ўсиш суръатидамиз. Кейинги 2 йил давомида бу жараён жадаллашади”, – дейди Xiaomi раҳбари.

Бунда жаҳоннинг йирик смартфон бозорларидан бири бўлган Ҳиндистонда ишга туширилган янги заводнинг ҳам ҳиссаси юқори. Xiaomi Ҳиндистондаги фаолияти учун 500 миллион доллар тиккан ва шу йилнинг ўзида бу ердан олинадиган даромад 2 млрд АҚШ долларини ташкил қилиши кутилмоқда. Хитойда бўлгани каби, Oppo ва Vivo брендлари Ҳиндистон смартфон бозорида ҳам Xiaomi’нинг жиддий рақиблари ҳисобланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.