Xiaomi'нинг энг кучли флагманида суратга олиб кўрамиз

Xiaomi'нинг энг кучли флагманида суратга олиб кўрамиз

Xiaomi Mi Mix 2S - Xiaomi компаниясининг айни кундаги энг кучли флагманидир. Унинг камера технологияси чиндан ҳам самарали ва илғор.

DxOMark экспертларининг фикрларига кўра, смартфон фотосурат олишда 101 балл тўплаган. Видео тасвир олишда эса бир оз паст - 88 балл. Ўртача тўплаган баҳоси 97 балл. Яъни, у сураткашликда iPhone X ҳамда Huawei Mate 10 Pro каби кучли флагманларга тенг рақиб.

Xiaomi Mi Mix 2S модели бош камерасида 2 та сенсор мавжуд:

12 мегапикселли Sony IMX363 модули оптик барқарорлаштириш функциясига эга бўлган;

Яна бир 12 мегапикселли камера модули учун танланган Samsung S5K3M3 сенсори телеобъектив вазифасини бажаради ва унга 2 карралик яқинлаштириш функцияси жорий қилинган.

Xiaomi Mi Mix 2S флагманининг бош камерасидаги "шовқинни" йўқотиш ҳамда автофокусни аниқ белгилаш алгоритмлари DxOMark мутахассисларини ҳайратда қолдирган.

Xiaomi Mi Mix 2S камерасини фойдаланувчилар шу кунларда турли шароитларда синаб кўришга киришиб кетганлар. Унда олинган суратлар сифати, ранглари ҳамда деталлари билан таҳсинга сазовор. Mi Mix 2 билан солиштирганда, камера технологияси анча илғорлашган.

Қуйидаги суратлар Mi Mix 2S камерасидаги қўш сенсорда олинган. Тўғрисини айтганда, натижалар биз кутганимиздан ҳам яхши. Айниқса, ёруғлик паст шароитда олинган суратларда деталларнинг яхши акс этиши диққатга сазовор.

DxOMark мутахассисларининг гувоҳлик беришича, Mi Mix 2S бош камерасининг рангларни ифодалай олиш ҳамда автофокуслаш бўйича имкониятлари Galaxy S9+ моделидан ҳам юқори экан.

Ўқинг: Huawei P20 Pro ва iPhone X камералари "жанг қилишди"

Ёруғлик паст шароитда сурат олишга келганда аксарият кучли флагманларнинг камераси ҳам ҳаяжонланиб қолади. Бироқ Mi Mix 2S паст ёруғликда ҳам ўзига бўлган ишончни сақлаб қола олди. Суратдаги рангнинг тўйингани, шовқиннинг камайгани яққол сезилади.

Mi Mix 2S баҳоси $527 долларга баҳоланганини инобатга олсак, унинг шу нархдаги бошқа смартфонлар унинг қаршисида ип эша олишмайди.

Ўқинг: Камерафонлар "қироли" -- Galaxy S9 "тахтни бой берди"

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.