Xiaomi’нинг энг оммабоп смартфонини янги прошивка ишдан чиқармоқда

  •   DiMaX
  •  2038
  •  18.12.2018 10:00

Xiaomi’нинг энг оммабоп смартфонини янги прошивка ишдан чиқармоқда

«Хитойча Apple» кейинги пайтларда ўзининг кўплаб моделлардаги мобил қурилмалари учун глобал MIUI 10 прошивкасини тақдим этиб келаётир. Уларнинг айримлари Android операцион тизимининг энг янги – 9.0 Pie талқинига асосланган.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Xiaomi ҳеч қачон MIUI 10’гача янгиланмайдиган 20 та моделдаги смартфонларини эълон қилди

Жумладан, Xiaomi Pocophone F1 модели яқиндагина Android 9.0 Pie’га асосланган барқарор MIUI 10 график қобиғи базасидаги прошивкага янгилана бошлаган. Аммо у фойдаланувчиларни хурсанд қилгани йўқ: янги апдейт билан бирга янги муаммолар ҳам пайдо бўлди.

Аввало, ушбу прошивкага эга бўлган смартфонлар экраннинг тепасидаги «кемтик»ни яширмай қўйди. Бу эса Pocophone F1’да ўйинлар ўйнаш, видеолар томоша қилиш жараёнида ноқулайлик туғдиради.

Қолаверса, MIUI 10’гача янгиланган бу телефонларнинг батареяси жуда тез тугаб қоладиган бўлди. Биласизки, Pocophone F1 аккумуляторининг ток сиғими яхшигина – 4000 мА/соатлик. Аммо янгиланишдан сўнг унинг тўла қуввати ҳам атиги 5 соатгагина етадиган бўлиб қолган.

ЎҚИНГ: Android 9 ўта «очофат» чиқди, бу муаммони қандай ҳал этамиз?

Булардан ташқари, баъзан экран сенсори ҳам тегинишларни сезмай қолаётир – буниси ҳам жиддий масала.

Xiaomi вакиллари аллақачон бундан хабардор эканликларини маълум қилишган ва аниқланган камчиликларни кейинги янгиланишда бартараф этишга ваъда беришмоқда. Аммо навбатдаги апдейт қачон тарқатилишини ҳозирча аниқ айтишмаяпти.

Шундай экан, Pocophone F1 эгаларига тавсия: то кейинги янгиланиш тақдим этилгунига қадар смартфонингизнинг прошивкасини янгиламай турганингиз маъқул. Ушбу хатоликлар бартараф этилган янги барқарор MIUI 10 тарқатила бошласа хабар берамиз, бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфони ишлатасизми? Янгиламай туринг, жиддий гап бор!

Эслатиб ўтамиз, Pocophone F1 модели – Xiaomi’нинг янги бренд остида айнан жаҳон бозорига мўлжаллаб чиқарган илк смартфонидир. У илғор Snapdragon 845 процессори, 6/8 ГБ тезкор ҳамда 64/128/256 ГБ доимий хотира билан таъминланган. Ишлаб чиқарувчи уни «Master of Speed» – «Тезкорлик устаси» дея даъво қилмоқда.

Мазкур арзон флагман бутун дунё бўйича, жумладан, Ўзбекистонда ҳам тез оммалашди ва катта талаб билан харид қилинмоқда. Terashop.uz интернет-дўконимизда унинг 6/128 гигабайтлик вариантини 2 769 000 сўмга онлайн усулда харид қилиш, Xiaomi’нинг бошқа турли смартфонларини эса 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Mi 8 Pro ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Xiaomi смартфонлари арзонлашди (2018 йил 12 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!