Xiaomi’нинг энг ромсиз смартфони видеода: Vivo NEX инновацияларига эга!

  •   DiMaX
  •  1083
  •  14.07.2018 10:35

Xiaomi’нинг энг ромсиз смартфони видеода: Vivo NEX инновацияларига эга!

«Хитойча Apple»нинг учинчи авлод Mi Mix флагмани жорий йилнинг сентябрда тақдим этилиши кутилаётир. Интернетда унинг бир нечта «жонли» суратлари тарқалиб улгурган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 3 яна бир бор «жонли» суратда намоён бўлди

YouTube видеохостингидаги Science and Knowledge канали эса ушбу янги қурилманинг видеролигини тайёрлаб тақдим этди. Айтиш керакки, бу – инсайдерлар тарқатган маълумотлар ва суратларга таянган ҳолда ишлаб чиқилган концептдир. Шундай бўлса-да, у Xiaomi Mi Mix 3 смартфонининг дизайни ҳақида батафсил тасаввур ҳосил қилишимизга ёрдам беради.

Science and Knowledge дизайнерларининг фикрича, мазкур гаджет деярли ромсиз экранга эга бўлади. Унинг дисплейида ҳеч қанақа «кемтик» ҳам, экран остида ром ҳам қолдирилмайди. Ушбу флагманда бармоқ изи сканери ҳам дисплейнинг ўзига жорий этилиши мумкин.

Mi Mix 3 смартфонининг дисплейи корпуснинг олд юзасини 99 фоизини эгаллаб олиши айтилмоқда. Шунинг учун ҳам унинг олд камераси, худди Vivo NEX девайсидаги сингари, корпуснинг юқори қирраси ичидан сурилиб чиқади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 3 янги суратда: ромсиз экран, шиша корпус ва USB Type-C порти!

Мана, Science and Knowledge дизайнерларининг тасаввуридаги Xiaomi Mi Mix 3 смартфонини бирга томоша қиламиз:

Xiaomi ушбу флагманини Android 9.0 P базасидаги MIUI 10 прошивкаси билан чиқариши мумкин.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Xiaomi глобал MIUI 10 бета-талқини тарқатилиш жадвалини эълон қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!