Xiaomi’нинг ҳали тақдим этилмаган геймер-смартфони AnTuTu’да рекорд ўрнатди!

  •   DiMaX
  •  1152
  •  22.02.2018 12:24

Xiaomi’нинг ҳали тақдим этилмаган геймер-смартфони AnTuTu’да рекорд ўрнатди!

Ўйин аксессуарларини ишлаб чиқарувчи Razer компанияси ўтган йилнинг ноябрида илк ўйинбоп смартфони – Razer Phone’ни тақдим этган эди. Тез орада ушбу бақувват смартфонга муносиб рақиб майдонга тушадиган бўляпти.

ЎҚИНГ: Razer Phone: геймерлар смартфонининг барча хусусиятлари тақдимотдан бир кун аввал фош бўлди

Яқиндагина биз, Xiaomi компанияси Black Shark («Қора акула») номли бўлинмасини ишга туширганлиги ҳақида ёзган эдик. «Хитойча Apple»нинг ушбу янги бўлинмаси смартфон бозоридаги энг кучли флагманларга қарши смартфонлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Кеча эса AnTuTu бенчмаркида Xiaomi’нинг илк геймер-смартфони синовдан ўтказилганлиги маълум бўлди, деб ёзади Phone Arena нашри. Сайт базасида у BlackShark номи билан синаб кўрилганлиги ҳақидаги маълумотлар сақланиб қолган. Мазкур ном хитойлик корпорациянинг бўлинмаси номи билан бир хил бўлгани учун ҳам, журналистлар уни Xiaomi билан боғлашмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi кучли флагманлар «кушандаси»ни тайёрламоқда

Эътиборли томони – бенчмаркдаги маълумотга кўра, BlackShark синовда 270680 балл тўплаган! Бу эса Razer Phone кўрсатган натижадан салкам юз минг очкога юқори, деганидир. Эслатиб ўтиш керакки, Snapdragon 845 процессорли Galaxy S9 флагмани натижаси 265 минг баллни ташкил этади.

BlackShark смартфони ҳам Adreno 630 график тезлатгичига эга Snapdragon 845 процессори базасида ишлайди. Унинг тезкор хотираси 8 гигабайт, доимий хотираси эса 32 гигабайт ҳажмлидир.

Бошиданоқ Android 8.0 талқинидаги прошивка ўрнатилган ҳолда чиқариладиган қурилманинг дисплейи 2160х1080 пикселлидир. Шунга кўра, унинг экрани ҳам ромсиз бўлиши эҳтимоли юқори.

Ўйинбоп смартфонлар рекордчиси бўлаётган BlackShark моделининг тақдимот вақти, нархи, дизайни ва бошқа хусусиятлари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган. Бу борадаги хабарлардан доимо биринчилар қаторида баҳраманд бўлиб бориш учун биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: AuTuTu’да янги рекорд: дунёдаги энг қудратли смартфон энди iPhone X эмас!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.