Xiaomi’нинг ҳамёнбоп Pocophone F1 флагмани Geekbench’да OnePlus 6, Mi 8 ва Galaxy S9+’ларни ортда қолдирди!

  •   DiMaX
  •  2389
  •  15.08.2018 09:55

Xiaomi’нинг ҳамёнбоп Pocophone F1 флагмани Geekbench’да OnePlus 6, Mi 8 ва Galaxy S9+’ларни ортда қолдирди!

Ҳали жорий йилнинг 22 августида расман намойиш этиладиган бўлса-да, «хитойча Apple»нинг Pocophone F1 флагмани ҳақида деярли барча маълумотларни билиб бўлдик. Ҳатто унинг AnTuTu бенчмаркидаги текширув видеосини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да энг кучли, аммо арзон флагман – Xiaomi Pocophone F1’ни синаб кўришди! («жонли» видео)

Энди эса ушбу қурилма яна бир машҳур ва нуфузли синов сервиси – Geekbench’да ҳам имтиҳон топшириб кўрди. Буни қарангки, кўп ядроли синовда у 9000 баллдан ошиқ натижа кўрсатиб, OnePlus 6, Xiaomi Mi 8 ҳамда Samsung Galaxy S9+ флагманларидан ҳам ўзиб кетди!

Кўриб турганингиздек, якка ядроли режимдаги синовда ҳам у 2467 баллик кўрсаткични намоён этган, бу эса фақат Samsung Galaxy S9+ флагманининг натижасидангина пастдир.

Айтиш керакки, Xiaomi Pocophone F1 модели якка кристалли Snapdragon 845 процессорига эга бўлган барча флагманлар орасида пластик корпусли илк қурилма бўлаётир. Шу сабабли ҳам у мазкур илғор чипда ишловчи энг арзон флагман сифатида майдонга тушаётир. Гарчи ҳали расмий тақдимоти бўлиб ўтмаган эса-да, айрим уддабуронлар аллақачон Pocophone F1’ни сотишни ҳам бошлаб юборишган.

ЎҚИНГ: 22 августда тақдим этиладиган Xiaomi Pocophone F1’ни ҳозирданоқ OLX онлайн бозоридан олиш мумкин! (+видео)