Xiaomi’нинг икки моделдаги смартфонига Face Unlock функцияси қўшилди

  •   DiMaX
  •  866
  •  03.03.2018 12:44

Xiaomi’нинг икки моделдаги смартфонига Face Unlock функцияси қўшилди

Юзни таниш технологиялари айрим Android-смартфонларда анча олдиндан бор эди. Аммо iPhone X тақдим этилганидан кейингина бу функция кенг оммалаша бошлади.

ЎҚИНГ: iPhone X'даги инновацияга эга, ундан 5 баробар арзон смартфон

Жумладан, 2017 йилнинг энг кучли смартфони бўлмиш OnePlus 5 моделига ҳам OxygenOS 5.0.2 прошивкасининг барқарор талқини билан Face Unlock функцияси қўшилган эди.

Яна бир хитойлик смартфонсоз – Xiaomi ҳам шу йўлдан бормоқда, деб ёзади GizChina нашри. Яъни, у дастлаб Face Unlock’ка эга бўлмаган қурилмаларига прошивка янгиланиши билан ушбу функцияни тақдим этмоқчи.

Жумладан, Mi 6 ҳамда Mi Mix 2 смартфонлари учун тақдим этилаётган MIUI прошивкасининг навбатдаги янгиланиши Face Unlock функциясига ҳам эга. Бунгача эса юзни таниш тизими бу компаниянинг фақат Redmi Note 5 Pro моделидагина бор эди.

iPhone X’дан бошқа барча девайсларда бўлгани каби, Xiaomi сартфонларида ҳам Face Unlock функцияси фақат олд камера ҳисобигагина ишлайди. Яъни, унинг хавфсизлик даражаси барибир купертиноликларнинг суперфлагманига нисбатан паст. Лекин аксарият ҳолларда у кўз рангдор пардаси сканеридан ёки Apple маҳсулотидаги Face ID’дан тезкорроқ ишлайди.

ЎҚИНГ: Android учун «дунёдаги энг зўр» юзни таниш тизими Россияда яратилди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.