Xiaomi’нинг кейинги слайдери – Mi Mix 3S ҳақидаги илк маълумотлар билан танишамиз!

  •   DiMaX
  •  1651
  •  16.11.2018 16:13

Xiaomi’нинг кейинги слайдери – Mi Mix 3S ҳақидаги илк маълумотлар билан танишамиз!

Ҳали яқиндагина расман тақдим этилган Mi Mix 3 смартфони кўп жиҳатдан рекордчи ва тенгсиз флагман бўлди. Унинг бозори чаққонлигига, булардан ташқари, «адолатли» нархи ҳам сабабчи.

ЎҚИНГ: Илк партияси бир дақиқадаёқ сотиб тугатилгач, Xiaomi Mi Mix 3 кескин қимматлаб кетди

Энди эса Xiaomi ушбу қурилманинг янада яхшиланган версияси – Mi Mix 3S флагманини ҳам тайёрлаётгани маълум бўлди. Инсайдерлар ушбу смартфон ҳақидаги дастлабки маълумотларни тарқатишган.

Mi Mix 3S ҳам, Xiaomi Mi 9 модели сингари, Qualcomm компаниясининг ҳали расман тақдим этилмаган Snapdragon 8150 флагман чипи базасида ишлайди. Смартфонни турли конфигурацияларда чиқаришади: уларнинг тезкор хотираси 4, 6 ёки 8 гигабайтлик, доимий хотираси эса 128 ёки 256 гигабайтлик бўлиши мумкин.

Яхшиланган версиядаги флагман ҳам оригинал Xiaomi Mi Mix 3 сингари слайдер форм-факторини ҳамда олд панел дизайнини сақлаб қолади. Экран атрофидаги ҳошиялар ҳам ўзгармайди, олд камера ҳам қўшалоқ ҳолида қолдирилади. Аммо корпус қалинлиги бироз ихчамлаштирилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi барчани қизиқтириб, Mi Mix 3 Youth Edition ўрнига умуман бошқа, аммо хит бўлувчи смартфон тақдим этди

Xiaomi Mi Mix 3S орқа панели эса ўзгача қиёфа касб этади: унинг камераси тикка жойлашган учта модулни ўз ичига олади. Дастлаб бош камеранинг асосий сенсори сифатида 48 мегапикселли  Sony IMX586 датчиги қўлланиши ҳақида хабар чиққанди, кейин эса негадир манбалар унинг 12 мегапикселли ҳолида қолишини айтишмоқда. Шунингдек, орқа қопқоқда бармоқ изи сканери ҳам бўлмайди – уни энди экранга интеграция қилишади.

Xiaomi Mi Mix 3 билан таққослаганда яна бир муҳим ўзгариш – янги флагманнинг барча версиялари тўлақонли 5G-смартфон сифатида майдонга тушади. Mi Mix 3S келаси йилнинг март ойида намойиш этилиши ва 547 доллардан бошланувчи нархларда бозорга чиқарилиши айтилмоқда.

«Хитойча Apple»нинг шу пайтгача глобал бозорга тақдим қилган бошқа моделлардаги смартфонларини эса 839 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлашган Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 30 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!