Xiaomi’нинг «масхаравий» рекламаси: у OnePlus 6T харидорларига калькулятор тарқатяпти!

  •   DiMaX
  •  1238
  •  01.11.2018 15:01

Xiaomi’нинг «масхаравий» рекламаси: у OnePlus 6T харидорларига калькулятор тарқатяпти!

Турли смартфонсозлар ўз қурилмаларининг рекламаларида рақобатчиларнинг устидан кулишларига кўп гувоҳ бўлмоқдамиз. Масалан, Huawei яқинда Apple’ни калака қилиб, iPhone харидорларига 60 долларлик повербанкларни текинга улашганди.

ЎҚИНГ: Huawei бирйўла Samsung ва Apple’ни масхаралади

Энди эса Xiaomi ҳам шундай йўл тутмоқда – у куни кеча тақдимоти бўлиб ўтган OnePlus 6T флагманини «нишонга олган». «Хитойча Apple» дастлаб Twitter орқали ўзининг Pocophone F1 ҳамёнбоп флагманининг пиар-кампаниясини йўлга қўйди. Унда мазкур телефон OnePlus 6T смартфонидан асло қолишмаслигини, тағин арзон туришини эълон қилган.

Аммо Xiaomi бу билан ҳам чекланиб қолмади: Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида OnePlus 6T савдоси бошланганида яна «қилиқ кўрсатди». Ушбу янги «флагманлар кушандаси»ни биринчилар қаторида олиш учун навбатда турган харидорларга калькулятор тарқатиб чиқди.

ЎҚИНГ: Xiaomi провокациясига Huawei жавоби: «Биздан фақат ўзимизгина ўзиб кета оламиз!»

Мазкур акция «Do the Math» шиори остида ўтказилган бўлиб, OnePlus 6T олмоқчи бўлганлар «иккига иккини қўшиш» ва ўзлари хулоса қилишлари мумкинлигига ишора қилади.

Чиндан ҳам, Pocophone F1 ҳамда OnePlus 6T смартфонлари бир хил процессорга ва хотира ҳажмига эга, тағин OnePlus 6T моделида қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик тирқиш йўқ ва аккумуляторининг ток сиғими ҳам камроқ. Аммо Ҳиндистонда уларнинг нархлари тегишлича 285 ва 517 долларга тенг.

Ўзбекистонда бўлса, Pocophone F1 флагманининг доимий хотираси 64 гигабайтлик талқинини 2 549 000 сўмга сотиб олиш, 128 гигабайтлигини эса 2 899 000 сўмга харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлашган Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 30 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!