Навбатдаги Xiaomi флагманининг тақдимот санаси эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  2037
  •  16.01.2019 09:13

Навбатдаги Xiaomi флагманининг тақдимот санаси эълон қилинди

«Хитойча Apple» яқинда мустақил бренд сифатида ажратилган Redmi туркумидаги илк смартфонини тақдим этди. У ҳали расмий намойишидан аввалоқ сифатли камераси ва юқори даражадаги мустаҳкамлиги билан машҳур бўлди.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: Саккиз ярим дақиқада сотиб тугатилган Redmi Note 7 ичини очиб, қисмларга ажратиб кўрамиз!

Энди эса Xiaomi флагман туркуми – Mi сериясига оид навбатдаги смартфонини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. Машҳур инсайдер Бен Гескин ўзининг Twitter-аккаунти орқали маълум қилишича, бу намойиш 24 февралга белгиланган.

Лекин 15 январдаги ушбу твитини Бен Гескин негадир кейинроқ ўчириб юборган. Унда қуйидаги расм ҳам бўлган:

Инсайдернинг тахминича, 24 февралда Mi Mix 3 слайдерининг 5G-версияси намойиш этилиши мумкин. Лекин айрим кузатувчилар шу куни Mi 9 флагмани тақдимотини кутишмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9 флагмани камида иккита вариантда чиқарилади ва улар ўзаро жиддий фарқланади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!