Xiaomi’нинг навбатдаги рекорди: таҳлилчилар ҳайратда, инвесторлар қувончда!

  •   DiMaX
  •  1791
  •  04.05.2018 10:31

Xiaomi’нинг навбатдаги рекорди: таҳлилчилар ҳайратда, инвесторлар қувончда!

Strategy Analytics компанияси таҳлилчилари смартфонлар бозори бўйича жорий йилнинг биринчи чораги якунларини эълон қилишди. Натижаларга кўра, бир неча йиллардан бери биринчи марта 2018 йили смартфонлар савдосида пасайиш кузатилган.

2018 йилнинг илк чорагида бутун дунё бўйича смартфонларга талаб ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 фоизга камайган. Шунга қарамасдан, ишлаб чиқарувчилар смартфонсозликда яхши натижаларга эришганлар.

Жумладан, Xiaomi корпорацияси бир йил мобайнида ўз смартфонлари савдосини икки баравардан зиёд ҳажмда, яъни 12,6 миллион донадан 28,3 миллион донагача оширган. Бу билан у жаҳон смартфон бозоридан 8,2 фоиз улушни эгаллаган.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари бунчалик оммабоплигининг 5 сабаби

Шу тариқа, рекорд даражадаги тараққиёти эвазига Xiaomi дунёнинг етакчи смартфонсозлари рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. Бу билан у ўз юртдоши – Oppo брендидан ўзиб, уни бешинчи ўринга тушириб қўйди.

Мана, дунёнинг етакчи смартфонсозлари рейтинги, уларнинг кўрсаткичлари энди қуйидагича кўриниш олди:

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг яна бир рекорди: бу гаджетнинг илк партияси 10 сониядаёқ сотиб тугатилди!

Мутахассисларнинг фикрича, жорий йилда Xiaomi бу йил дунё бўйлаб ўз мобил қурилмаларининг савдосини лоақал 50 фоизга оширишга эришса ҳам, 2019 йил бошида у Huawei’дан ўзиб кетиб, учинчи рақамли смартфонсоз мақомига эришиши мумкин!

Табиийки, бундай кўрсаткичлар Xiaomi раҳбарияти, ходимлари ва фанатлари билан бир қаторда, инвесторларини ҳам қувонтирмоқда. Ахир, компания қанчалик донг таратиб, йириклаша боргани сайин ундан тушадиган даромад ҳам шунчалик ошиб боради-да.

Қизиғи шундаки, «хитойча Apple» бундай натижага смартфонларидан энг минимал даражада фойда олган ҳолда эришаётир.

ЎҚИНГ: Samsung, Apple, Xiaomi ва Huawei ҳар бир смартфондан қанча соф даромад кўради?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.