Xiaomi’нинг навбатдаги – ёшларбоп Mi 8 Youth Edition флагмани: Snapdragon 710 чипли ва 8/128 ГБ хотирали!

  •   DiMaX
  •  2515
  •  11.08.2018 10:24

Xiaomi’нинг навбатдаги – ёшларбоп Mi 8 Youth Edition флагмани: Snapdragon 710 чипли ва 8/128 ГБ хотирали!

«Хитойча Apple» жорий йилнинг 31 май куни ўзининг юбилей флагмани – Mi 8, шунингдек унинг «иниси» – Mi 8 SE ҳамда «акаси» – Mi 8 EE талқинларини ҳам намойиш этганди. Яқинда эса мазкур туркумда яна битта – кучайтирилган версиясини ҳам тайёрлаётгани маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари ҳали номаълум бўлган Mi 8X смартфони билан «қўлга тушди»! («жонли» суратлар)

Хорижий нашрлар тарқатган маълумотларга кўра, Mi 8X моделидан ташқари, Xiaomi юбилей флагманининг ёшларга мўлжалланган – Mi 8 Youth Edition модификациясини ҳам тақдим этмоқчи.

Айтиш керакки, стандарт Mi 8 флагмани Qualcomm Snapdragon 845 процессори базасида ишлайди. Ушбу чип максимал 2,8 ГГц такт частотасида ишловчи саккизта Kryo 385 ядросини, Adreno 630 график тезлатгичи ҳамда Snapdragon X20 LTE модемини ўз ичига олган. Мазкур смартфоннинг тезкор хотираси ҳажми 6 гигабайтга тенг.

Xiaomi тайёрлаётган Mi 8 Youth Edition моделида эса тезкор хотира 8 гигабайт бўлишини айтишмоқда; айни дамда энг илғор Mi 8 Explorer Edition модификацияси шундай хотирага эга.

ЎҚИНГ: 30 июлда Xiaomi'нинг энг қиммат смартфони сотувга чиқарилди

Шунингдек, ёшларбоп моделга Qualcomm Snapdragon 710 чипи ўрнатилишини айтишмоқда. Бу процессор 2,2 ГГц.гача такт частотасига эга бўлган саккизта Kryo 360 ядроси, Adreno 616 график чипи ҳамда Snapdragon X15 LTE уяли модемидан тузилган.

Булардан ташқари, Mi 8 Youth Edition талқини 128 гигабайтлик доимий хотирага ҳамда сиғими янада каттароқ аккумуляторга ҳам эга бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларидан яна 11 моделига MIUI 10 прошивкаси чиқди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!