Xiaomi'нинг ўйин-ноутбуки навбатдаги "ҳит" бўлади

Xiaomi'нинг ўйин-ноутбуки навбатдаги

Хитойнинг Xiaomi компанияси ўтаётган ҳафтада ноутбукда ўйин ўйнашни хуш кўрувчи мухлислари учун кучли ноутбукини тақдим қилди. Экспертлар ҳозирданоқ бу гаджет савдода "ҳит"га айланишини маълум қилишмоқда.

Ўзингиз баҳо беринг

Mi Game Book 15.6 деб номланган девайсда маълумотни мустақли равишда қайта ишлайдиган NVIDIA GeForce GTX 1060 видеокартаси, еттинчи авлод Intel Core i7 (4 Ггц) ёки i5 (2.5 Ггц) процессори, 16 гигабайтли маълумот сиғимига эга ва DDR4 туридаги тезкор хотира ўрнатилган.

Ноутбукнинг геймерлар учун мўлжалланган ва RGB-рангли ёритиш тизими татбиқ қилинган қулай клавиатураси навбатдаги катта янгилик бўлди.

Mi Game Book 15.6'даги 128 ёки 256 гигабайтли доимий хотира, яна қўшимча 1 терабайтгача бўлган қўшимча хотира картасини қўллаб-қувватлаш бўлмачаси эса гаджетда ҳар қанча ўйин учун жой топилишини исбот қилади.

Қайд этиш жоизки, экрани ойна каби ялтирайдиган Mi Notebook Pro моделидан фарқли равишда, Mi Game Book 15.6 девайснинг дисплейида нурни қайтарадиган қоплама мавжуд.

Xiaomi мазкур ноутбукни ишлаб чиқаришда асосий эътиборни процессорни совитиш тизимига қаратган. Тўғри-да, ўйин ўйнаганда ноутбукларнинг энг катта муаммоси қизиши билан боғлиқ.

Шу боис, ноутбукда иссиқликнинг тарқалиш майдони аввалги моделларникидан 50 фоизга кенгайтирилди. Шу билан бирга, иссиқлик ўтказувчанлик даражаси 25 фоизга оширилди. Бунинг учун ноутбук куллерининг парраклари ультра-юпқа металлдан тайёрланди.

Ноутбукдаги HD камера аниқлиги 1 мегапиксел ва унинг учун рақамли микрофон ҳам ажратилган.

Mi Game Book 15.6 клавиатурасида эса «торнадо» деб номланувчи алоҳида тугмача жорий қилинди. Бу клавиш вентиляторларнинг ишлашини 20 фоизга оширади ва ноутбукни тезкор совитади.

Mi Game Book 15.6 ноутбукидаги платформани совитишга шу қадар юқори эътибор берилгани тақдимотда узоқ гапирилганидан бу гаджетда ҳар қанча ўйин ўйнасанг ҳам унинг ҳаддан зиёд қизиб кетмаслигига ишонгинг келади.

Шунингдек, Mi Game Book 15.6 учун илғор Dolby Panorama Sound аудио тизими жорий қилинган. Бу эса ўйин ўйнаётган фойдаланувчига юқори даражали завқ-шавқ беради. Қолаверса, бундай тиниқ овоз диққатни ноутбукдаги совититш тизимидаги овоздан ҳам чалғитиб туради.

Mi Game Book 15.6 дисплейи уьтра-юпқа, унинг диагонали 15.6 дюйм ҳамда пиксел сиғими FullHD.

Mi Game Book 15.6 девайси HDMI 2.0 ҳамда USB-C портлари орқали бир вақтнинг ўзида 2 та мониторга уланишга мўлжалланган ва уларга 4К сиғимли етказиб бера олади.

Mi Game Book 15.6 дизайни ўзига хос: орқа панелда бирорта ҳам логотип йўқ, бош панелнинг 81% қисми экрандан иборат.

Клавиатурада махсус тизимларга уланган бир қатор клавишлар мавжуд.

Mi Game Book 15.6 корпусининг қалинлиги 20.9 мм.

Ўлчамлари: 364 x 265.2 мм x 20.9 мм; Вазни: 2.7 кг

Mi Game Book 15.6 WiFi 802.11ac 2×2 (2.4GHz and 5GHz), Bluetooth 4.1 тармоқларида фаолият кўрсатади. Корпусда 3.5 мм.ли аудио туйнук, қўш динамиклар ҳам бор.

Нарх-наво

Mi Game Book 15.6 13 апрелдан бошлаб Хитойда сотилади. Бошқа ўйин-ноутбуклари билан солиштирганда, унинг баҳоси инсоф доирасида қўйилган.

Нархлар билан танишинг:

Intel Core i5, 8GB RAM, GTX Ti 1050 GPU, 128GB SSD + 1TB HDD – 955 АҚШ доллари;

Intel Core i5, 8GB RAM, GTX Ti 1060 GPU, 128GB SSD + 1TB HDD – 1115 АҚШ доллари;

Intel Core i7, 8GB RAM, GTX Ti 1060 GPU, 128GB SSD + 1TB HDD- 1275 АҚШ доллари;

Intel Core i7, 16GB RAM, GTX Ti 1060 GPU, 256GB SSD + 1TB HDD – 1433 АҚШ доллари.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!