Xiaomi’нинг қайси гаджети Mi 8 флагманидан ҳам зўр сотиляпти?

  •   DiMaX
  •  2017
  •  27.06.2018 09:58

Xiaomi’нинг қайси гаджети Mi 8 флагманидан ҳам зўр сотиляпти?

Жорий йилнинг 31 май куни ўтказилган матбуот анжуманида Xiaomi компанияси ўзининг Mi 8 туркуми смартфонларидан ташқари, Mi Band 3 смарт-билагузугини ҳам тақдим этган эди. Бундан икки кун аввал тарқалган хабарларга кўра, Xiaomi Mi 8 флагмани 18 кун ичида бир миллионта сотилган.

ЎҚИНГ: Mi 8’нинг AnTuTu тестидаги шубҳали рекорди: Xiaomi бунга қандай эришган?

Лекин кеча маълум бўлишича, «хитойча Apple»нинг Mi Band 3 смарт-браслети унинг Mi 8 смартфонидан ҳам тезроқ сотиляпти экан. Аниқроқ қилиб айтганда, мазкур «ақлли» билагузук бир миллионталик маррага 17 кундаёқ эришган.

Агарда Mi Band 3 шу суръатда сотилишда давом этса, Xiaomi компанияси тақилувчи девайслар бозорида етакчиликни қайтадан қўлга олиши мумкин. Ҳозир эса бу борада шоҳсупани бошқа бир нуфузли ишлаб чиқарувчи эгаллаб турибди.

ЎҚИНГ: Тақилувчи қурилмалар бозорида етакчи ким?

Айтиш керакки,  Xiaomi Mi Band 3 июнь ойидаёқ Хитойда савдога чиққан, фақат бу – мазкур спорт браслетининг оддий талқинидир. Унинг махсус – NFC модулига эга талқини эса сентябрдан савдога қўйилади.

Ушбу фарқидан ташқари, ҳозирдан сотиб олиш мумкин бўлган оддий талқини хитойча прошивкага эга. Шундай бўлса-да, унда рус, инглиз, испан ва португал тиллари ўрнатилган.

Хитойча прошивкали ҳамда NFC модулисиз Xiaomi Mi Band 3 смарт-браслетини 280 000 сўмга олиш учун Ўзбекистондан ҳам буюртма бериш имкони бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Band 3 сотувга чиқди – барча хусусиятларини билиб олинг ва унга буюртма беринг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.