Xiaomi’нинг Snapdragon 855 чипли арзон флагмани Redmi K20 Pro экан! («жонли» расм ва видео)

  •   DiMaX
  •  1641
  •  06.05.2019 16:06

Xiaomi’нинг Snapdragon 855 чипли арзон флагмани Redmi K20 Pro экан! («жонли» расм ва видео)

«Хитойча Apple»нинг энг кучли процессорга эга арзон флагмани аллақачон тайёр бўлган, фойдаланувчи қўлидаги суратини ва ҳатто «жонли» видеосини ҳам кўрганмиз. Аммо бугунгача номи аниқ эмас эди: инсайдерлар унинг Redmi X, Redmi 855, Redmi Pro 2 ва ҳатто Redmi Q деб аталишини айтишган.

ЎҚИНГ: Redmi 855’нинг тўлиқ хусусиятлари ошкор қилинди

Лекин бугун тарқалган «жонли» расм юқоридаги барча вариантлар нотўғри эканини билдириб, флагманнинг Redmi K20 Pro деб аталаётганига аниқлик киритди. Унинг экрани ҳимоя плёнкасига туширилган ёзувлар смартфоннинг айрим техник хусусиятларини ҳам акс эттирган:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, Redmi K20 Pro модели Snapdragon 855 процессорига, асосий сенсори 48 мегапикселлик уч модулли камерага эга. Корпусидан чиқувчи олд камера аниқлиги 20 мегапикселлик, ромсиз AMOLED-экран ўлчами 6,39 дюймлик, аккумулятори эса 4000 мА/соатлик экан.

ЎҚИНГ: OLED-экранли барча Xiaomi смартфонлари эгаларига хушхабар бор!

Шунингдек, YouTube видеохостингига кеча унинг «жонли» видеосини ҳам жойлашган, фақат смартфон унда Redmi 855 номи билан берилган. Лавҳада орқа қопқоғи бўлмаган Redmi K20 Pro моделининг олд камераси механизми қандай ишлаши кўрсатиб берилган:

Демак, энг бақувват Андроид-процессор базасидаги энг арзон смартфон тақдимотига оз қолди. Унинг самарадорликда ҳатто Mi 9 (сотиб олиш) флагманидан ҳам устун келиши кутилмоқда. Айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини эса аллақачон 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Арзонлаштирилган флагман – Mi 9 SE ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонларининг пасайган нархлари билан танишинг! (2019 йил 29 апрель)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.