Xiaomi’нинг Snapdragon 855 чипли яна бир 5G-смартфони – Black Shark Skywalker бенчмаркда «қўлга тушди»!

  •   DiMaX
  •  797
  •  04.02.2019 15:16

Xiaomi’нинг Snapdragon 855 чипли яна бир 5G-смартфони – Black Shark Skywalker бенчмаркда «қўлга тушди»!

«Хитойча Apple» ўтган йилнинг апрелида Xiaomi Black Shark номли илк ўйинбоп смартфонини тақдим этганди. Октябрга келиб эса ушбу геймерофоннинг иккинчи авлоди – Black Shark Helo ҳам намойиш қилинди.

ЎҚИНГ: 10 ГБ «оперативка»ли илк смартфон – Xiaomi Black Shark 2 тақдим этилди!

Xiaomi энди ушбу смартфоннинг учинчи авлоди – Black Shark Skywalker моделини ҳам тайёрлади. Яқиндагина уни Geekbench сервисида текшириб кўришган ва шунда айрим техник жиҳатлари фош бўлган.

Шундай қилиб, мазкур компания камида учта моделига энг илғор Snapdragon 855 процессорини ўрнатмоқда: Mi 9 флагмани, Mi Mix 3 слайдерининг 5G-варианти ҳамда Black Shark 3 геймерофони.

ЎҚИНГ: СЮРПРИЗ: Mi Mix 3 тақдимотида Xiaomi айтмаган ёқимли сир фош бўлди!

Гарчи Xiaomi ҳозирча Black Shark Skywalker техник хусусиятларини сир тутаётган эса-да, аллақачон у ҳақидаги маълумотлар интернетда тарқала бошлаган. Яна бир ишончли манба – ўтган ҳафта сўнгида компания раҳбарларининг Weibo ижтимоий тармоғида оммавий кўринарли жойдаги ўзаро мулоқотидир. Ушбу суҳбатда ҳам улар янги Black Shark геймерофонининг мавжудлигини тасдиқлашган.

Юқоридаги – Geekbench маълумотлар базасидан олинган расмга қараганда, бенчмаркда текшириб кўрилган Black Shark Skywalker смартфони 8 гигабайтлик тезкор хотирага эга. Аммо Xiaomi унинг 10 гигабайтлик, балки ҳатто 12 гигабайтлик «оперативка»га эга вариантларини ҳам тақдим этиши кутилмоқда.

Ўйин имкониятларидан ташқари, Black Shark Skywalker яна бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини ҳам қўллаб-қувватлашини айтишмоқда. Манбаларга кўра, уни март ёки апрелдаёқ намойиш этишлари мумкин.

Айни дамда 6/64 гигабайтлик, қора корпусли ва глобал прошивкали оригинал Black Shark смартфонини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 3 849 000 сўм эвазига сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: 809 000 сўмдан бошланувчи Xiaomi смартфонлари нархлари (2019 йил 11 январь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!