Xiaomi’нинг улкан экран, бақувват батарея ва металл корпусли смартфони Хитойдан ташқарига ҳам чиқди

  •   DiMaX
  •  4088
  •  27.08.2018 12:04

Xiaomi’нинг улкан экран, бақувват батарея ва металл корпусли смартфони Хитойдан ташқарига ҳам чиқди

«Хитойча Apple» ўзининг Mi Max 3 смартфонини тақдим этганидан бери бир ойдан ошиқроқ вақт ўтди. Катта экранли, бақувват батареяли ва металл корпусли ушбу қурилма шу вақтгача фақат ўз ватанида сотилиб келаётган эди.

ЎҚИНГ: "Мобил кинотеатр" -- Mi Max 3 тақдим қилинди!

Энди бўлса Xiaomi Mi Max 3 модели Тайванда ҳам расмий савдога чиқарилди, унинг нархи эса 260 АҚШ долларидан бошланади! Ишлаб чиқарувчига яқин манбаларнинг таъкидлашича, бу – мазкур девайснинг дунё бўйлаб савдога чиқарилиши борасидаги биринчи қадамдир.

Ушбу смартфон ҳозирча Ўзбекистон бозорларига етиб келмаган. Аммо Xiaomi’нинг бошқа кўплаб русумлардаги гаджетларини бир йиллик расмий кафолат билан олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларининг янгиланган нархлари – Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб берилади! (2018 йил 25 август)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!