Xiaomi’нинг яна бир рекорди: бу гаджетнинг илк партияси 10 сониядаёқ сотиб тугатилди!

  •   DiMaX
  •  2128
  •  24.02.2018 11:19

Xiaomi’нинг яна бир рекорди: бу гаджетнинг илк партияси 10 сониядаёқ сотиб тугатилди!

Куни кеча Xiaomi Mi LED TV 4 телевизорларининг илк партияси савдога чиқарилган ва унга компаниянинг расмий сайти орқали буюртма бериш имкони тақдим этилган эди. Xiaomi’нинг расман маълум қилишича, мазкур партиядаги барча девайсларни атиги 10 сониядаёқ сотиб тугатишибди!

ЎҚИНГ: Ҳиндистонда бу Xiaomi’га секундига 1,5 мингта буюртма берилмоқда

Айтиш керакки, бу ерда гап Ҳиндистондаги савдо натижалари ҳақида кетмоқда. Диагонали 55 дюймга тенг бўлган Xiaomi Mi LED TV 4 айнан шу мамлакатда тақдим этилган эди.

Қизиғи – бу телевизорга 39 999 рупий (624 АҚШ доллари) миқдорида нарх белгиланган, буни ҳар кимнинг ҳам чўнтаги кўтаравермайди. Шунга қарамасдан, бутун партия 10 сониядаёқ сотиб тугатилгани аҳамиятли.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг ҳали тақдим этилмаган геймер-смартфони AnTuTu’да рекорд ўрнатди!

Xiaomi Mi LED TV 4 хусусиятларига келсак, у дунёдаги энг юпқа LED-телевизор ҳисобланади. Гаджетнинг қалинлиги бор-йўғи 4.9 миллиметрга тенг, экран тасвирни 4K UHD форматида узата олади. Шунингдек, у PatchWall технологияси билан ҳам таъминланган. Телевизорнинг тизими ўз эгасига маъқул келадиган контентни кузатиб боради ва шунга мос тавсиялар беради. Унинг 11 тугмачали масофадан бошқарув пульти эса Bluetooth орқали уланади.

Mi LED TV 4 телевизорларининг навбатдаги партияси 27 февралда савдога қўйилади. Ишлаб чиқарувчи уларнинг сотувида ҳам яна шундай натижа бўлишидан умид қилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, «Хитойча Apple» қурилмаларининг шунақа катта тезликда сотилиши аввал ҳам кўп учраган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 6’нинг илк партияси 15 секундда сотиб тугатилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!