Xiaomi’нинг яна битта – Mi 8s смартфони: 48 МПлик камера, сиғимдор аккумулятор ва энг янги Qualcomm процессори!

  •   DiMaX
  •  3050
  •  10.11.2018 11:45

Xiaomi’нинг яна битта – Mi 8s смартфони: 48 МПлик камера, сиғимдор аккумулятор ва энг янги Qualcomm процессори!

Энг сермаҳсул смартфонсозлардан бўлган «хитойча Apple» май ойи сўнгида саккизинчи авлод флагманларини тақдим этганди. Кейинчалик ушбу туркумда яна бир нечта янги моделларини чиқарди.

ЎҚИНГ: Атиги 145 долларлик Xiaomi Mi 8C – ҳамёнбоп флагманнинг соддалаштирилган версияси ҳам тайёр!

Манбаларга кўра, Xiaomi компанияси улар қаторига яна битта – Mi 8s моделини ҳам қўшиб қўймоқчи. Номига қараб, уни стандарт Mi 8 флагманининг яхшиланган версияси, деб ўйлаш мумкин, лекин аслида бошқача. Масалан, унга Qualcomm компаниясининг энг янги, аммо самарадорлиги Snapdragon 745 чипидан паст бўлган Snapdragon 675 процессори қўлланади.

Аммо Xiaomi Mi 8s анчагина сиғимдор – 4000 мА/соатлик батарея билан таъминланишини айтишмоқда. Бундан ташқари, янги смартфоннинг бош камерасида нақ 48 мегапикселлик Sony IMX586 датчиги қўлланади.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна иккита смартфони камерасини Mi Mix 3 даражасигача кучайтиряпти!

Шунингдек, бу смартфон экранининг тепа қисмида томчисимон «кемтик»ка эга эканлиги билан ҳам мақтанса арзийди. Дарвоқе, диагоналига 6,4 дюймлик дисплейга бармоқ изи сканери ҳам интеграция қилинади.

Яқинда Geekbench сервисининг маълумотлар базасида Xiaomi’нинг номаълум смартфони «кўзга ташланган» эди. Snapdragon 675 процессорига ҳамда 4 гигабайтлик доимий хотирага эга бўлган ушбу қурилма айни шу Mi 8s модели бўлиб чиқса ҳам ажабмас.

Mi 8s смартфони, табиийки, Xiaomi’нинг флагманларидан пастроқ нархланади, аммо бу борада бирор рақам айтишга ҳали эрта. Шунингдек, унинг тақдимот вақти ҳам ҳозирча номаълум. Компаниянинг ҳозиргача глобал бозорга чиққан аксарият русумлардаги смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 839 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 7 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!