Xiaomi'нинг янги ҳамёнбоп моделларининг olx.uz'даги нархлари

Xiaomi'нинг янги ҳамёнбоп моделларининг olx.uz'даги нархлари

Xiaomi компанияси шу йилнинг 5 сентябрида Google компанияси билан ҳамкорликда Xiaomi Mi A1 смартфонини тақдим қилган эди. Мазкур мобил телефоннинг бошқа моделлардан энг катта фарқи -- у ишлаб чиқарувчининг MIUI прошивкаси эмас, Google'нинг Android One тизимига эга бўлади.
Қўш сенсорли илғор бош камерага эга бўлган Xiaomi Mi A1 12 сентябрдан бошлаб халқаро бозорда 230 АҚШ долларидан ( 4+64 ГБ талқини) сотувга чиқарилган эди.

Қисқача техник тавсиф:
Экран: 5.5", Full HD, IPS
Чип: Snapdragon 625;
Хотира: 4 ГБ тезкор, 64 ГБ доимий, microSD -- 128 ГБ;
Бош камера: 12 + 12 Mp;
Олд камера: 5 Mп;
Батарея: 3080 мА соат.

Ўқинг: Xiaomi ва Google Mi A1'ни тақдим қилди: камера iPhone 7 Plus'ники каби

olx.uz'да Xiaomi Mi A1'га белгиланган нархлар:

Xiaomi Mi A1 4/64Гб -- 250 АҚШ доллари;
Xiaomi Mi A1 4/64Gb -- 260 АҚШ доллари;
Xiaomi Mi A1 4/64Гб -- 270 АҚШ доллари;
Xiaomi Mi A1 4/64Гб -- 280 АҚШ доллари;

2017 йилнинг 23 октябр ҳолатида «Малика» савдо марказида Mi A1 модели (64 gb) 2 255 000 сўмдан сотилмоқда.

Шунингдек, 26 июлда тақдим қилинган Xiaomi Mi 5X илғор MIUI 9 операцион тизимида ишлайдиган илк смартфон. Шу билан бирга, бу девайсда қўш объективли бош камера жорий қилинган. Компания унинг учун 220 доллар сўрамоқда.

Қисқача техник тавсиф:
Экран: 5.5", HD, IPS
Чип: Snapdragon 625;
Хотира: 4 ГБ тезкор, 64 ГБ доимий, microSD -- 128 ГБ;
Бош камера: 12 + 12 Mp;
Олд камера: 16 Mп;
Батарея: 3080 мА соат.

olx.uz'да Xiaomi Mi 5x'га белгиланган ўртача нархлар:

Xiaomi Mi 5x 4/64 Гб (қора) -- 255 АҚШ доллари;
Xiaomi Mi 5x 4/64 Гб -- 265 АҚШ доллари;
Xiaomi Mi 5x 4/64 Гб (бир муддат фойдаланилган) -- 210 АҚШ доллари.

Ўқинг: Xiaomi Mi 5X: арзон смартфон яхши сурат олади

2017 йилнинг 23 октябр ҳолатида «Малика» савдо марказида Xiaomi Mi 5x модели (64 gb) 2 255 000 сўмдан сотилмоқда. Унинг 32 гигабайтли талқини учун 2 091 000 сўм нарх белгиланган.

Xiaomi 25 май куни Пекинда Mi Max 2 фаблетини тақдим қилган эди.
6.44 дюймли Full HD экранга эга Mi Max 2’да яхлит металл корпус, 4 гигабайтли тезкор ва 64 ёки 128 ГБ доимий хотира, 12 МП бош ва 5 МП олд камералар, орқа панелда бармоқ излари сканери, энерго-тежамкор ва 2.0 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 625 чипсети ўрнатилган.

ЎқингXiaomi Mi Max 2 тақдим қилинди: Mi6’нинг камераси, 6.4 дюймли Full HD экран, йирик батарея

Гаджет стерео, яъни 2 та аудио карнайларга эга бўлган. 5300 мА соат электр токини сиғдирадиган аккумулятор Quick Charge 3.0 технологиясига эга ва 1 соатда қувватини 68 фоизга тўлдиради.

olx.uz'да Xiaomi Mi Max 2'нинг 4/64 (тилла рангли) талқини учун 270 доллар нарх белгиланган.

2017 йилнинг 23 октябр ҳолатида «Малика» савдо марказида Mi Max 2 (4/64 gb) 2 214 000 сўмдан сотилмоқда.

Шунингдек, бу савдо платформасида Xiaomi Mi MIX 2 флагмани 660, Xiaomi Mi 6 эса 400 долларга, янада ҳамёнбоп Xiaomi Redmi 4X (32 гб) 190, унинг 16 ГБ талқинига 1 200 000 сўм, Xiaomi Redmi NOTE 4X 180 долларга баҳоланган.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.