Xiaomi’нинг янги – Mi 6S смартфони: ҳамёнбоп, аммо Snapdragon 835 чипли ва Android 9 тизимли!

  •   DiMaX
  •  3447
  •  15.10.2018 09:36

Xiaomi’нинг янги – Mi 6S смартфони: ҳамёнбоп, аммо Snapdragon 835 чипли ва Android 9 тизимли!

«Хитойча Apple» бу йил ўз флагманларининг саккизинчи авлодини бир неча модификацияда тақдим этганидан хабаримиз бор. Аммо Xiaomi ўтган йилги флагманнинг S-версиясини тайёрлаши аксарият учун кутилмаган янгилик бўлди.

ЎҚИНГ: Mi 8 флагманларидан 6 миллионта сотгач, Xiaomi уларни арзонлатиб юборди!

Xiaomi Mi 6S смартфони аллақачон Geekbench сервисида текшириб ҳам кўрилди ва бенчмаркнинг маълумотлар базасида унинг асосий хусусиятлари ҳақидаги ахборотлар қолган.

Кўриб турганингиздек, Mi 6S энг сўнгги – Android 9 талқинидаги операцион тизим бошқаруви остида ишлайди! Лекин бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас – унга Qualcomm Snapdragon 835 процессори ва 6 гигабайтлик тезкор хотира ўрнатилган.

Тўғри, айни дамда бозордаги флагманлар Snapdragon 845 чипли, тез орада эса унинг кейинги авлоди – Snapdragon 855 (янги номи – Snapdragon 8150) процессори базасидаги смартфонлар (масалан – Xiaomi Mi Mix 3) чиқадиган бўлиб турибди. Лекин Xiaomi Mi 6S флагманликка асло даъвогар эмас, балки аксинча – бу смартфон ҳатто Pocophone F1 моделидан ҳам арзонроққа баҳоланади. Кузатувчилар унинг нархи 200 АҚШ доллари атрофида бўлишини ва ҳамёнбоп смартфонлар бозорида катта «портлаш» қилишини айтишаётир.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: iPhone Xs Max’дан ҳам кучли Xiaomi Black Shark 2 смартфонини «жонли» томоша қилинг!

Яна бир қизиқ жиҳат – Mi 6S модели ҳақидаги маълумотлар айнан Xiaomi’нинг иккита янги смартфони тақдим этилиши арафасида пайдо бўлгани ҳам қизиқ. Эҳтимол, Mi Mix 3 флагмани ҳамда Mi Note 4 (яна бир номи – Xiaomi LEX) фаблети билан бирга, бугун ҳамёнбоп Mi 6S моделини ҳам кўрармиз?

Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун бизни кузатишда давом этинг. Xiaomi’нинг бир қатор русумлардаги смартфонлари, шу шумладан «Тезкорлик устаси» дея тавсифланувчи арзон флагмани – Pocophone F1 ҳам Terashop.uz интернет-дўконимизда расмий кафолат билан сотилмоқда. Уларга онлайн тарзда буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлаштирилган Xiaomi Redmi смартфонларининг нархлари (2018 йил 3 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.