Xiaomi’нинг янги рекорди: Redmi Note 7 битта кўрсаткич бўйича барча iPhone’лардан ошиб кетди!

  •   DiMaX
  •  5066
  •  12.02.2019 15:43

Xiaomi’нинг янги рекорди: Redmi Note 7 битта кўрсаткич бўйича барча iPhone’лардан ошиб кетди!

Мустақил бренд сифатида ажратилганидан сўнг чиққан Redmi смартфонларининг биринчиси – Note 7 энг муваффақиятли моделлардан бири бўлмоқда. Бугун навбатдаги партияси сотувга чиққан бу гаджетга талаб шу қадар кучлики, ҳали Хитойнинг ўзида уни талабгорларга етказиб улгура олишмаяпти!

ЎҚИНГ: «Кичкина Кинг-Конг» лақабли Redmi Note 7 бугун янги рекорд ўрнатди

Xiaomi компанияси камдан-кам ҳоллардагина бош директор Лей Цзунь (Lei Jun) имзолаган фирма бланкасида янги ахборот тарқатади. Аммо бугун – 2019 йилнинг 12 февралида шунга арзигулик воқеа юз берди – ярим ойда бир миллион донадан ортиқ Redmi Note 7 смартфони сотилди!

Таққослаш учун келтириб ўтсак, Apple корпорацияси энг катта бозорлардан бири бўлмиш Ҳиндистонда ўтган йил жами 1,6 миллионта iPhone сотган. Тўғри, бу моделларни аудитория ва нарх тоифалари бўйича ўзаро таққослаб бўлмайди. Лекин шу факт ҳам аниқки, Apple барча моделлардаги айфонлари билан битта мамлакатда нақ бир йилда эришган сон кўрсаткичини Xiaomi бир ойдаёқ, шундаям ҳали фақат маҳаллий бозорда, биттагина модели билан забт этади!

Айтиш керакки, ҳали Хитойнинг ўзида бу «кичкина Кинг-Конг» учун жами 7 миллиондан ошиқ буюртма берилган. Ўзбекистонда уни ҳозирча фақат AliExpress’дан буюртма орқали сотиб олиш мумкин. Жаҳон бозорига чиқарилган айрим Xiaomi смартфонларини эса 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор. Айниқса, шу кунларда – акция доирасида бу харидингиз янада ёқимли ва манфаатли бўлади.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!