Xiaomi’нинг янги – сирли LEX ҳамда ромсиз Mi Mix 3 смартфонларида махсус Xiao AI тугмачаси бўлади!

  •   DiMaX
  •  1047
  •  29.09.2018 10:47

Xiaomi’нинг янги – сирли LEX ҳамда ромсиз Mi Mix 3 смартфонларида махсус Xiao AI тугмачаси бўлади!

Куни кеча битта ҳамёнбоп фаблетини намойиш этган Xiaomi компанияси энди Mi Mix 3 флагманининг тақдимотига ҳозирлик кўрмоқда. Аммо бу корпорациянинг яна битта, шу пайтгача номаълум бўлмаган, LEX номли смартфон ҳам тайёрлаётгани фош этилди.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да аллақачон сотилаётган Redmi Note 6 Pro, ниҳоят, расман тақдим этилди!

Weibo ижтимоий тармоғида «хитойча Apple»нинг ҳали тақдим этилмаган Mi Mix 3 ромсиз флагмани ҳамда ўта сирли яна битта – Xiaomi LEX смартфони ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди.

Хабарга кўра, уларнинг иккаласи ҳам Xiaomi’нинг ўз ишланмаси бўлган Xiao AI овозли ёрдамчисини чақириш учун махсус тугмачага эга бўлади. Бунақа махсус тугмачалар LG смартфонларида Google Assistant, Samsung телефонларида эса Bixby овозли ёрдамчиларини чақириш учун қўлланмоқда. Google ҳамда HTC смартфонларида эса «ақлли» ёрдамчини чақириш учун шунчаки қурилмани сиқиш керак бўлади.

Энди тақдим этиладиган Mi Mix 3 ва сирли Xiaomi LEX смартфонларида эса Xiao AI «ақлли» ёрдамчисини чақириш учун смартфон корпусининг ён қиррасида махсус тугмача ўрнатилмоқда. Аммо янги MIUI график қобиғида уни икки марта босиш амалига бошқа буйруқларни ҳам белгилаш имкони бўлади.

«Сунъий онг»ли Xiao AI овозли ёрдамчиси Mi Mix 2S смартфонида қўлланган ва у Хитойнинг ўзида жуда оммалашган. Лекин, афсуски, Xiaomi уни глобал бозорга тақдим этмаган.

ЎҚИНГ: Mi MIX 2S — "Малика"даги энг арзон кучли флагман!

Xiaomi LEX модели ҳақида шу пайтгача бирорта ҳам маълумот чиқмаган. Шу йил октябрда намойиш этиладиган Mi Mix 3 флагманини эса «жонли» суратлар ва видеоларда, ҳатто 5G тармоғида ишлатиб ҳам кўрсатишган.

Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса Xiaomi’нинг бир қатор ҳамёнбоп смартфонларини, шунингдек, «Тезкорлик устаси» дея тавсифланувчи арзон флагмани – Pocophone F1 моделини, шунингдек, энг янги – Redmi Note 6 Pro фаблетини ҳам онлайн харид қилишингиз мумкин. Уларнинг барчасига бир йиллик муддатли расмий кафолатга эга эканлиги, онлайн тарзда буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги 1 500 000 сўмгача нархли Xiaomi смартфонлари (2018 йил 19 сентябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!