Xiaomi ноутбуклари 120 долларгача арзонлашди

Xiaomi ноутбуклари 120 долларгача арзонлашди

Xiaomi компанияси ишлаб чиқараётган гаджетлар сифат масаласида кўпчиликнинг ишончига кирди. Унинг девайсларига қўйилаётган арзон баҳо ҳам энди шубҳа уйғотмайди. Одатда брендлар бир оз номи чиқса, маҳсулотлари баҳосини аста-секин кўтарар эдиkfh.

Бироқ, биз билган Xiaomi ўзига хос бизнес-моделни танлаган кўринади. Бугун, 16 июль куни компания ўзи ишлаб чиқарган ноутбукларнинг баҳосининг арзонлашганини эълон қилди. Windows 10 операцион тизимида ишлайдиган гаджетлар сезиларли нархга арзонлашган.

Ноутбуклар моделига кўра, $60 дан $120 долларгача арзонлашган. Яъни, компания сахийлик қилган. Натижада, рақибларидан арзон ҳисобланган Xiaomi ноутбуклари янада арзонлашди.

Экспертларнинг фикрича, бундай қарор компанияни ноутбук ишлаб чиқариш саноатида ҳам етакчи бўлишига хизмат қилиши мумкин.

Шу йилнинг март ойида тақдим қилинган, ўйин ўйнашга мўлжалланган Mi Game Book ноутбуки барча моделларга қараганда кўпроқ арзонлашган. Унинг ҳозирги баҳоси $1225 доллар! Ҳа, бу ҳам жуда қимматлик қилади. Бироқ шу ўринда бу девайснинг техник имкониятларига ҳам диққат қилиш керак.

$120 долларга арзонлашган моделга энг кучли Intel Core i7 процессори, 16 гигабайтли тезкор хотира, NVIDIA GeForce GTX1060 видео картаси ўрнатилган.

Агар энг оммалашган Xiaomi Notebook Air ноутбукининг баҳоси билан содир бўлган янги қийматга эътибор қиладиган бўлсак, бу гаджетни энди $750 долларга харид қилиш мумкин.

Энди қўрқмасдан айтиш мумкинки, Xiaomi ноутбуклари рақобатда яққол устунликка эришдилар. Боиси, техник жиҳатдан бирор рақибдан қолишмайдиган гаджетлар энг арзон нархда таклиф қилинмоқда. Хусусан, Apple ноутбукларидан 2 – 3 баробар арзон.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.