Xiaomi нуқсонли чиққан ўн мингдан ошиқ гаджетини қайтариб оляпти

  •   DiMaX
  •  1335
  •  10.06.2019 10:25

Xiaomi нуқсонли чиққан ўн мингдан ошиқ гаджетини қайтариб оляпти

Бирор маҳсулоти сотилгач, уларда дефектлар мавжудлиги аниқланса оммавий равишда қайтариб олиши компаниянинг ва шу товарнинг обрўси учун яхши эмас, албатта. Лекин шуниси ҳам борки, қайтариб олиш кампаниялари ишлаб чиқарувчининг мижозлар манфаатларини ўз даромадидан кўра устун қўйишини ҳам англатади.

ЎҚИНГ: «Инқилоб» амалга ошмади: Samsung барча Galaxy Fold’ларини қайтариб оляпти!

Кўпинча автомобилсозлар айрим русумлардаги маҳсулотларини қайтариб олишгани ҳақида эшитиб қоламиз, аммо электротранспортлар билан боғлиқ шундай ҳолатлар кам учрайди. Xiaomi эса шундай ишга қўл урди – у Европада сотилган, эҳтимолий хавфли деб топилган электросамокатларини қайтариб олмоқда. Бунга сабаб қилиб «йиғиш механизмидаги винтларнинг заифлашуви эҳтимоли мавжуд»лиги кўрсатилган.

Бу ерда гап Xiaomi Mijia M365 русумли самокатлар ҳақида кетмоқда. Мазкур гаджетлардан 10 257 донаси дефектли деб топилган бўлиб, улар 2018 йилнинг 27 октябридан то 5 декабригача ишлаб чиқарилган. Компания ҳатто қайтариб олинадиган электросамокатларининг серия рақамларини ҳам аниқ айтган – булар 21074/00000316-21074/00015107 ҳамда 16133/00541209-16133/00544518 диапазонларидаги рақамларга эга девайслардир. Уларнинг барчаси Европада, аксарияти Буюк Британияда сотилган.

ЎҚИНГ: Таниқли компания ўз ноутбукларини қайтариб оляпти – уларнинг аккумулятори портлаши мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.