Xiaomi «ўлдириб бўлмас» смартфон тайёрлабди: Comet илк «жонли» расмларда!

  •   DiMaX
  •  2705
  •  16.04.2020 09:54

Xiaomi «ўлдириб бўлмас» смартфон тайёрлабди: Comet илк «жонли» расмларда!

«Хитойча Apple» кучли ва нисбатан арзон смартфонлар тақдим этиб келаётган бўлса-да, унинг ҳали бирорта ҳам кучли ҳимояланган модели йўқ. Xiaomi ниҳоят шунақа қурилма ҳам тайёрлади ва аллақачон унинг муҳандислик прототипи суратлари тарқалди.

ЎҚИНГ: Сохта смартфонлар рейтингида Samsung, Apple ва Xiaomi «етакчи» бўлди! (Master Lu, 2020 йил 1-чорак)

Корпуси IP68 стандартига кўра сувдан муҳофаза этилган Xiaomi смартфонининг прототипи Comet, яъни «Комета» деб номланган.

«Жонли» фотосуратлар ва ишончли инсайдерлар унинг техник хусусиятлари ҳақида маълумотлар бермоқда.

Уларга кўра, Comet суюқ кристалли дисплей, Snapdragon 710 процессори ҳамда 4/64 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга.

Умумий дизайни корпорациянинг Black Shark бренди остидаги геймерофонларни эслатувчи бу смартфонда бармоқ изи сканери орқа панелга ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Black Shark 3 билан бирга Black Shark 3 Pro ҳам намойиш этилди: бунақа технологиялар бошқа бирортасида йўқ!

«Комета» аккумулятори негадир сиғимдор эмас – атиги 2900 мА/соатлик; эҳтимол, бозорга чиқадиган якуний версияда у бошқача бўлар.

Бош камера 12 ва 2 мегапикселлик датчиклардан иборат.

Xiaomi унинг корпусини кўплаб хитойча «ўлдириб бўлмас» арзон смартфонларга ўхшаш қилиб ишлаган.

Xiaomi ассортиментида ҳали бирорта ҳам IP68 даражасидаги муҳофазали смартфон бўлмаган. Компания айрим моделларида фақат сув сачрашидан ҳимоя борлигини эълон қилган, аммо амалда унинг айрим моделлари қисқа муддатга сув остига кириб чиқишга ҳам дош беради. Шунга қараганда, расман ҳам ҳимояли Comet чиндан-да мустаҳкам бўлса керак.

Эътибор беринг: Xiaomi Comet – мазкур қурилманинг ишчи номи; бозорга унинг айнан қандай модел сифатида тақдим этилиши ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Redmi K30 Pro олган яхшими ёки Xiaomi Mi 10 Pro? «Жонли» видеода таққослаймиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!