Xiaomi олий тоифали Mi 10S/Mi 10S Pro ва «яширин камерали» флагман тайёрлаётганини расман тасдиқлади

  •   DiMaX
  •  1117
  •  05.05.2020 10:33

Xiaomi олий тоифали Mi 10S/Mi 10S Pro ва «яширин камерали» флагман тайёрлаётганини расман тасдиқлади

«Хитойча Apple» ўзининг ўн йиллик юбилейига бағишлаб Xiaomi Mi 10th Anniversary Edition флагманини ишлаб чиққан. Бундан ташқари у яна Xiaomi Mi 10S, Mi 10 SE ҳамда Mi 10S Pro моделларини ҳам тайёрлаётгани тўғрисида хабарлар берганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi камераси нақ 144 МПлик иккита смартфон тайёрлаяпти!

Юқоридаги моделлар ҳақидаги хабарларнинг аксарияти миш-миш характерида ёки инсайдерлик маълумотлари бўлса, Xiaomi илк бор уларни расман тасдиқлади. Яъни, яқинда бўлиб ўтган, Mi 10 Youth Edition смартфони ва MIUI 12 график қобиғига бағишланган тадбирида компания асосчиси бунга ишора қилган.

TechDroider ресурси берган хабарга кўра, Xiaomi Mi 10S ёки Mi 10S Pro ҳозирги флагман сериянинг олий тоифали ва «бошқача дизайнли» вакили бўлади.

Шунингдек, компания тез орада селфи учун экраности камера (ёки яширин камера) қўлланган моделини ҳам намойиш этади. Бу қурилма эса кўпдан бери кутилаётган Xiaomi Mi Mix 4 флагмани бўлиши эҳтимоли юқори.

ЎҚИНГ: 28 хил Xiaomi ва Redmi смартфонига ҳозироқ «глобал» MIUI 12 прошивкасини юклаб олишингиз мумкин!