Xiaomi ўн йиллигига бағишланган юбилей флагмани тайёр! (+«жонли» расмлар)

  •   DiMaX
  •  1301
  •  08.04.2020 11:50

Xiaomi ўн йиллигига бағишланган юбилей флагмани тайёр! (+«жонли» расмлар)

«Хитойча Apple» 27 март куни Mi 10 ҳамда Mi 10 Pro флагманларининг глобал анонсидан ташқари, Xiaomi Mi 10 Lite русумли янги смартфонини ҳам кўрсатган. Компания энди ўзининг ўн йиллик юбилейига бағишлаб Xiaomi Mi 10th Anniversary Edition флагманини ишлаб чиқди.

ЎҚИНГ: Xiaomi уч йил аввалги флагманини замонавий қилиб қайта чиқаряпти!

Xiaomishka никли инсайдер ўзининг Twitter-аккаунти орқали Xiaomi Mi 10th Anniversary Edition қадоғининг «жонли» расмларини эълон қилди:

Қуйидаги хитойча матнда таъкидланишича, ўрнатилган қолиплардан чиқувчи технологиялар мавжуд; дунёдаги ҳар бир инсон ушбу технологиялар олиб келувчи сифатли ҳаётдан баҳра олишга ҳақли.

Xiaomi Mi 10th Anniversary Edition юбилей флагмани стандарт Xiaomi Mi 10 смартфонидан қандай фарқланиши ҳозирча номаълум. Xiaomi булардан ташқари яна Mi 10 SE ҳамда Mi 10S Pro моделларини ҳам тайёрлаётгани тўғрисида хабарлар берганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг мустаҳкам смартфонини икки хил ҳамёнбоп – Lite-версияда чиқаради!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.