Xiaomi ўта арзон Redmi 8A Dual смартфонини тақдим этди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  2998
  •  11.02.2020 13:25

Xiaomi ўта арзон Redmi 8A Dual смартфонини тақдим этди! (+видео)

«Хитойча Apple» яқинда бир сирли маҳсулотини MorePowerToRedmi (Янада юксак Redmi қудрати) слогани билан реклама қила бошлаган эди. Ниҳоят, бугун Ҳиндистонда бўлиб ўтган тадбирида уни расман намойиш қилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi ниҳоят Mi 10 ва яна иккита гаджетининг тақдимот кунларини расман эълон қилди! (+«жонли» расмлар)

MorePowerToRedmi деб номланган ушбу анжуманда янги – Redmi 8A Dual смартфони тақдим қилинди. Бу – ўтган йили намойиш этилган, 100 доллардан ҳам арзон Redmi 8A моделининг янада яхшиланган версиясидир.

Номидан кўриниб турганидек, янги қурилманинг бултурги моделдан асосий фарқи – бош камерасининг қўшалоқ модулли эканлигидир. Шунингдек, Redmi 8A Dual корпусининг янги ранглари ҳамда ўзгача фактурага эга эканлиги билан ҳам ажралиб туради.

Xiaomi бу смартфонини 6,22 дюймлик экран билан таъминлаган, унинг тасвир аниқлиги HD+ форматида (1520х720 пикселлик). Дисплейнинг томчисимон кемтигида 8 мегапикселлик олд камера ўрин олган. Redmi 8A Dual бош камераси эса 13 ҳамда 2 мегапикселлик датчиклардан иборат. Смартфонни Qualcomm Snapdragon 439 процессори, 5000 мА/соатлик аккумулятор билан жиҳозлашган; у 18 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясига эга. Бироқ қадоқдаги жамланмага атиги 10 ваттлик қувватлагич киритилган.

ЎҚИНГ: Узоқ кутилган Poco X2 арзон нархда тақдим этилди: сиз уни «танийсиз»!

Redmi 8A Dual смартфони Android 9 Pie операцион тизим талқини базасида тайёрланган MIUI 11 график қобиғи билан чиқарилган. Унда бармоқ изи сканери кўзда тутилмаган, лекин қурилмани қулфдан чиқариш учун эгасини юзидан таниб олиш функцияси мавжуд.

Мана, янги смартфон учун Xiaomi тайёрлаган расмий видеороликни кўрамиз:

Ҳиндистонда Redmi 8A Dual савдоси 18 февралдан бошланади; Xiaomi уни уч хил рангдаги корпусларда, тезкор хотираси ҳажмига кўра икки вариантда таклиф этади. «Оперативка»си 2 гигабайтлик варианти учун 91 АҚШ долларига тенг, 3 гигабайтлиги учун эса 98 долларлик нарх белгиланган; ҳар иккала ҳолатда ҳам доимий хотира 32 гигабайтлик.

ЎҚИНГ: Xiaomi бу смартфони нархини ярмидан ҳам пасайтирди! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.