Xiaomi ўта арзон, Samsung матрицали қайрилма ўйинбоп монитор тайёрлаяпти

  •   DiMaX
  •  719
  •  29.08.2019 12:40

Xiaomi ўта арзон, Samsung матрицали қайрилма ўйинбоп монитор тайёрлаяпти

Интернет тармоғида шу кунларда Xiaomi компаниясининг геймерларга мўлжалланган улкан монитори ҳақида маълумотлар кўпайган. Хитойлик манбанинг таъкидлашича, унинг учун дисплей матрицасини Samsung етказиб беради.

ЎҚИНГ: Samsung янги турдаги QD-OLED телевизорлар ишлаб чиқаради

Нуфузли ишлаб чиқарувчининг сифатли матрицасига асосланган бўлса-да, Xiaomi бу эгилган мониторларини ўта арзон баҳолайди, демоқда манбалар. «Хитойча Apple» бунга эришиш учун Samsung билан музокаралар олиб бормоқда.

Бу борадаги савдо смартфонлар экранлари билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Яъни, Samsung монитор учун 34 дюймлик қайрилма матрицаларни хитойлик ҳамкорига катта чегирмалар билан тақдим этади, эвазига Xiaomi унга йирик миқдорда смартфон дисплейлари учун буюртма беради. Хитойлик корпорация шу шартлар асосида ярим йил мобайнида 100 000 дона панел харид қилади, натижада монитор таннархи анча пасаяди.

Xiaomi ушбу ўйинбоп мониторини ноябрда тақдим этиши кутилмоқда, унинг QHD+ форматли экрани 144 Гц.лик кадр частотасига эга бўлади. Ҳозирча унинг нархи аниқ эмас, Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 799 000 сўмдан бошланувчи нархларда турли мониторларни харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Pomy – компьютерда ишлашда кўзингизни асровчи бепул дастур