Xiaomi ўз геймер-смартфони – Black Shark’нинг илк реклама тизерини чиқарди!

  •   DiMaX
  •  437
  •  06.04.2018 17:49

Xiaomi ўз геймер-смартфони – Black Shark’нинг илк реклама тизерини чиқарди!

«Хитойча Apple»нинг тақдимотга тайёрлаётган ўйинбоп смартфони – Black Shark шу кунларда кўп шов-шувларга сабаб бўлаётир. Шунга арзийдиям-да: ахир, у ҳали февралдаёқ бенчмаркда энг юксак натижа қайд этган эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг ҳали тақдим этилмаган геймер-смартфони AnTuTu’да рекорд ўрнатди!

Янги геймерофонга бўлган қизиқиш кучайиб боришида 3 апрель куни тарқатилган Black Shark суратларининг ҳам ҳиссаси катта. Аммо икки кун ўтмасиданоқ уларнинг фейк эканлиги ҳам маълум бўлди.

 Xiaomi корпорациясининг ушбу маҳсулотини ишлаб чиқариш учун масъул Black Shark компанияси, ниҳоят, смартфоннинг илк эскизини тақдим этди. Шундаям бутунича эмас – расмда қурилманинг фақат бир томони силуэти тасвирланган, унинг ҳам пастки қисми йўқ.

Кўриб турганингиздек, Black Shark ҳеч қанақа ностандарт шаклга эга эмас, бурчаклари думалоқланган оддий тўртбурчак телефон экан. Корпусининг ўнг қиррасида биттагина тугмача кўзга ташланади.

3 апрелда тарқатилган фейк расмларга кўра, Black Shark қурилмаси смартфон бўлишдан ташқари, Nintendo Switch ёки PS Vita каби ихчам ўйин приставкаси вазифасини ҳам бажаради. Девайсни горизонтал ҳолатда ушлаганда, унинг экрани ён томонларида жойстик, «+» шаклли ва бошқа бир қатор тугмачалар ўрин олган. Лекин афсуски...

ЎҚИНГ: Бизни лақиллатишибди: Xiaomi Black Shark расмлари фейк экан!

Афтидан, 13 апрелга белгиланган Black Shark тақдимотигача Xiaomi ҳали унинг бир нечта суратини битта-битталаб эълон қилиб борса керак. Геймерофоннинг асосий хусусиятларини ҳам ишлаб чиқарувчининг ўзи расман, аммо бирин-кетин маълум этиб бориши кутилаётир. Улардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун биздан узоқлашманг.

Xiaomi’нинг расман тақдим этилган ва бозорга чиқарилган бошқа кўплаб смартфонлари эса Ўзбекистонда ҳам сотилмоқда. Жумладан...

ЎҚИНГ: Хушхабар: Redmi Note 5 Pro «Малика»га келди! Аммо нархи...

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.