Xiaomi ўз киностудиясини очди: сиз ҳам режиссёрга айланинг!

  •   DiMaX
  •  315
  •  22.06.2021 12:24

Xiaomi ўз киностудиясини очди: сиз ҳам режиссёрга айланинг!

Apple корпорацияси фақат ўз буюртмасига кўра тайёрланган оригинал контент томоша қилинадиган Apple TV+ сервисини тақдим этганидан хабарингиз бор. Умуман, интернетда унинг смартфонларида ҳаваскорлар ва профессионаллар томонидан суратга олинган ва «Shot on iPhone» белгиси билан эълон қилинган қисқа метражли фильмлар, роликлар ва клиплар кўп. Бугина эмас...

ЎҚИНГ: Apple ақлдан озди - энди “Оскар”ни ҳам олмоқчи!

«Хитойча Apple» таърифи билан танилган Xiaomi компанияси эса бу борада ҳам унга тақлид қиляпти. Хитойлик бу корпорация смартфонсозлар орасида биринчи бўлиб ўзининг киностудиясини ташкил этди.

Xiaomi Studios номини олган ушбу киностудиянинг аллақачон Weibo микроблоглр тармоғида расмий саҳифаси ҳам ишга тушган. Студия фаолияти ҳақида ҳозирча бошқа маълумотлар йўқ, аммо Xiaomi янги – Xiaomi Creator дастурининг ишга туширилишини ҳам эълон қилган..

Афтидан, бу дастур Xiaomi смартфонларининг камералари имкониятларини янада кенгроқ намоён этишга хизмат қилади. Яъни, хоҳловчилар мазкур компания мобил гаджетларида роликлар, клилар ва қисқа метражли фильмлар яратиши мумкин бўлади. Корорация эса улардан энг яхшиларини тарғиб қилиб, шу баҳонада ўз смартфонларини ҳам реклама қилади.

Биз аввал «Оушеннинг 11 дўсти» фильмининг режиссёри Reddit камерасидан воз кечиб, мана бу смартфонда кино олаётгани ҳақида ёзган эдик. Шунингдек, Apple бадий фильмларда маълум тоифа кишиларнинг iPhone ишлатишини қатъиян тақиқлагани ҳам қизиқ. Фантастик филмлардан кириб келган тўққизта технология, шунингдек, видеоўйинларга кўчган машҳур фантастик кинолар ҳақидаги маълумотларга ҳам назар солишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Ёмғир, туёқ товуши ва суюк металл: Кинода овоз қандай яратилади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!